Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Агар биз бугун мазкур масъулиятларни конституциявий даражада белгиламасак, бунга эътиборсизлик қилсак, жамиятимиз, миллатимизнинг, давлатнинг таназзулига йўл очамиз


Download 363.31 Kb.
bet81/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

Агар биз бугун мазкур масъулиятларни конституциявий даражада белгиламасак, бунга эътиборсизлик қилсак, жамиятимиз, миллатимизнинг, давлатнинг таназзулига йўл очамиз.



ҲАРБИЙЛАРГА ТЕЗИСЛАР
(2-ҳафта учун)



1-мавзу

Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

47-модда.
...
(учинчи қисм)
Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.

Тезислар

Муҳтож инсонларни уй-жой билан таъминлаш Янги Ўзбекистон инсонпарвар сиёсатининг ёрқин ифодасидир. Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда “меҳрибонлик” уйларининг битирувчиларини, ногиронлиги бўлган шахсларни, кам таъминланган оилаларни, ёш оилаларни, айниқса алоҳида ёрдамга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, уларга субсидиялар бериш, уйларнинг дастлабки бадалларини тўлаб бериш, имтиёзли ва узоқ муддатли ипотека кредитлар бериш каби инсонпарвар сиёсат амалга оширилмоқда.
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар тўланиши белгиланди. Янги тартиб доирасида 2020-2022 йилларда жами 27 800 нафар фуқарога бошланғич бадал бир қисмини қоплаш учун 795,6 млрд сўм ва 38 811 нафар фуқарога 429,4 млрд сўм фоиз тўловлари бир қисми қоплаш учун субсидия ажратилган.
Охирги олти йилда мамлакатимиз бўйича қарийб 300 мингта ёки аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп уй-жойлар қурилди.

Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling