Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-мавзу Монополистик фаолиятни тартибга солиш ва чеклаш


Download 363.31 Kb.
bet77/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

3-мавзу

Монополистик фаолиятни тартибга солиш ва чеклаш

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

67-модда.
...
(тўртинчи қисм)
Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади.

Тезислар

Товарлар ва хизматлар бозорида самарали рақобат муҳитини яратиш мақсадида монополияни босқичма-босқич камайтириш иқтисодиётни янада ривожлантиришнинг устувор йўналиши ҳисобланади.
Монопол фаолият юритиш натижасида бозорга хусусий сектор вакилларининг кириб келиши камаяди, баъзи ҳолларда имконсиз ҳам бўлиши мумкин. Ўзининг бозордаги устун мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда фаолият юритишнинг энг катта юки келиб-келиб оддий халқнинг бўйнига тушади. Қайд этиш лозимки, амалдаги Конституцияда даражасида монополистик фаолиятга доир қоида мавжуд эмас. Шу боис, бугунги кунга қадар монополистик сиёсат турли қонун ва қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиб келинди. Бунинг оқибатида эса монополияни тийиб туриш, унинг бозордаги улушини камайтиришга қаратилган таъсир чораларини қўллашнинг ягона ҳуқуқий базаси мавжуд эмасди. Агарда ушбу камчиликлар бартараф этилмаса, бозорда монопол субъектлар сони кўпайишига, ҳозирда фаолият юритаётган монопол тадбиркорлик субъектларининг бозордаги улуши янада ортишига йўл очиб берган бўламиз.
Конституцияга ушбу норманинг киритилиши рақобатни ривожлантиришга, ишлаб чиқаришга янгиликларни тезкор жорий этиш орқали самарадорлигини ортишига, истеъмолчиларнинг танлаш эркинлигини кафолатли таъминлашга, товар ва хизматлар нархини асоссиз ошмаслигини ҳамда уларнинг юқори сифатда бўлишига хизмат қилади.
Шундай экан, барчамиз Конституцияда монополистик фаолиятга доир алоҳида қоида акс эттирилишига эришишимиз керак!




Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling