Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


МОЛИЯ, СОЛИҚ, БОЖХОНА ВА БАНК ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИГА ТЕЗИСЛАР


Download 363.31 Kb.
bet75/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

МОЛИЯ, СОЛИҚ, БОЖХОНА ВА БАНК ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИГА ТЕЗИСЛАР
(2-ҳафта учун)



1-мавзу

Тадбиркорларнинг фаолият турлари кенгайтирилмоқда

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

67-модда.
...
(иккинчи қисм)
Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.
...

Тезислар

Тадбиркорларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек уларга қулай бизнес муҳитини яратиш орқали қўллаб-қувватлаш давлатнинг устувор вазифаларидан биридир. Тадбиркорликка кенг йўл очилганлиги ҳисобига, сўнгги олти йилда уларнинг сони 6 баравар ошиб, бугунги кунда 2 миллионга етди. Тушумлари 1 миллион доллардан ошган тадбиркорлар 26 мингтага, 100 миллион долларга етказганлар эса, 220 тага етди.
Ўтган йилларда тадбиркорлар ўз бизнесларини бошлашида турли кўринишдаги бюрократик тўсиқларни қўйиш йўли билан уларнинг мустақил фаолият юритишига йўл қўймаслик, фаолият йўналишини қонунчиликка мувофиқ эмас, балки кимларнидир хоҳиш-иродасига мувофиқ таъбир жоиз бўлса, рухсати билан танлаш ҳолатлари кузатилган.
Шу каби ҳолатлар қайта такрорланмаслиги ва тадбиркорларимизнинг эмин-эркин фаолият юритишлари учун Конституция билан тегишли ҳуқуқий кафолатларни яратиш зарур.
Бундан бир неча йиллар аввал барчамизни қийнаган нақд пул, валюта, кредит, дебитор-кредитор масалалари ўз ечимини топганлигини ҳам ёдимиздан кўтармайлик.
Тадбиркорларни қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ҳақли эканлигини белгиланиши, биринчидан, даромад олиш фаолиятининг асосий мақсади бўлган тадбиркорлар учун иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида фаолият юритиш имконияти тақдим этилишига, иккинчидан, ўз фаолият йўналишини мустақил равишда танлаш ҳуқуқи тадбиркорларга ўз бизнесларини давлат органи ва уни мансабдор шахсларининг ўзбошимчалик билан аралашувисиз ўз хоҳиши ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилишига мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилади.
Қолаверса, шу каби конституциявий кафолатлар тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, инвестициявий муҳитни яхшилаш, солиқ юкини камайтириш, эркин ва рақобатли бизнес муҳитини яратиш орқали 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларидан оширишдек олий мақсадга эришимизга кўмаклашади.
Шундай экан, келинглар, янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилинишида ўз ҳиссамизни қўшайлик.





Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling