1-мавзу
|
Банк амалиётлари ва ҳисобварақларини сир тутилиши белгиланмоқда
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
41-модда.
...
(иккинчи қисм)
Банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши, шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.
|
Тезислар
|
Бугунги кунда банк тизимини ислоҳ қилиш борасида жиддий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2022 йил ҳолатига кўра, тижорат банклар сони 33 тани ташкил этиб, уларнинг филиаллари сони 860 тани, мини-банклар сони 158 тани, банк хизматлари кўрсатиш офислари сони 1086 тани ҳамда туну-кун (24/7) ишлайдиган шаҳобчалар сони 2287 тани ташкил этади.
Банк амалиётларининг оммабоплигини ошириш, банкларнинг ҳудудларга кириб боришини кенгайтириш ва барча аҳоли пунктларида бир хил турдаги хизматлар кўрсатилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар амалга оширилмоқда. Натижада банклар томонидан банк амалиётлари сони кескин ошишига сабаб бўлмоқда.
Шу билан бирга, банк сирини ташкил этувчи маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш, оғзаки ёки ёзма шаклда тарқатиш ёки маълум қилиш, улардан шахсий мақсадда ёхуд учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса аҳолининг банкларга ишончсизлигига ва ўз жамғармаларини банкда эмас, балки уйларда сақлашга сабаб бўлмоқда. Бу эса маълум маънода “банк амалиётлари” ва “банк ҳисобварақлари”ни Конституцияда белгиланмаганлиги билан боғлиқ. Яъни, банк омонатлари билан бир қаторда банк амалиётлари ва ҳисобварақлари ҳам сир тутилиши муҳим аҳамиятга эга.
Олий қонунимизда “банк амалиётлари” ва “банк ҳисобварақлари”ни сир тутилиши белгиланса, ҳар қандай даврда ҳам ва ҳар қандай банк ходими шахснинг банк билан боғлиқ бўлган амалиётларини сир тутишга мажбур бўлади.
Пул маблағларини “қора бозор”ларда қолиб кетмаслигини, банк билан боғлиқ жиноятларни камайишини ва пулларимизни кафолатланган жойда сақланишини истасак янги таҳрирдаги Конституцияга овоз беришимиз керак.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |