3-мавзу
|
Ерни хусусийлаштириш имконияти пайдо бўлмоқда
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
68-модда.
...
(иккинчи қисм)
Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.
|
Тезислар
|
2021 йил 1 январь ҳолатига, мамлакатимизда жами ерлар 44892,4 минг гектарни, шундан суғориладиган ерлар эса 4331,7 минг гектарни ёки умумий ер майдонининг 9,6 фоизини ташкил қилади.
Қайд этиш жоизки, узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистонда ерга нисбатан хусусий мулкнинг тўлақонли жорий этилмаганлиги ҳақиқий мулкдорлар қатламини етарлича шаклланмаслигига, ерни ҳақиқий товар сифатида бозор муомаласига киритилмаслигига ҳамда хорижий инвесторларни миллий иқтисодиётга нисбатан ишончини пасайишига олиб келди.
Хусусийлаштирилган ер участкаси мулкдори ерни сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, мерос қилиб қолдириш каби ҳуқуқларни қўлга киритади. Энг муҳими, хусусий мулк бўлган ерни давлат фақат мулкдорни розилиги билан, шартнома асосида, бозор нархида жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, ер “снос”га тушиб кетмайди, давлат ерни келишилган нархда сотиб олсагина, ер бегоналаштирилиши мумкин.
Ҳеч муболағасиз ушбу норма янги таҳрирдаги Конституциямиздаги ҳақиқий инқилобий ўзгаришлардан бири сифатида мулкчилик муносабатлари ривожига хизмат қилади. Шу боис, келинглар, ўзимиз эгалик қиладиган ерга эгалик қилиш ҳуқуқимизни ёқлаб овоз берайлик!
|
МОЛИЯ, СОЛИҚ, БОЖХОНА ВА БАНК ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИГА ТЕЗИСЛАР
(1-ҳафта учун)
Do'stlaringiz bilan baham: |