Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
67-модда.
(биринчи қисм)
Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.
...
|
Тезислар
|
Сўнгги йилларда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорларидан ҳимоя қилиш механизмлари шаклланиб бормоқда.
Биргина, 2022 йилда 4645 та давлат органлари қарорлари суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ва етказилган зарар ундирилган.
Асосий қомусимизда жисмоний ва юридик шахсларга давлат органлари ва уларнинг амалдорлари томонидан етказилган зарарни компенсация қилинишини белгиламасак, тадбиркорларга амалдорлар томонидан зуғум ўтказилиши ҳолатлари кўпайишига, мамлакатимизда яратилаётган инвестицион муҳит ёмонлашишига йўл очиб берган бўламиз.
Бундай ҳолатларга қатъий чек қўйиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, Конституцияда ҳар бир шахснинг давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши мажбурийлиги белгилаб қўйилмоқда.
Амалдорларнинг қонунга хилоф ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун конституциявий “қалқон” яратишга биргаликда эришайлик, ўзгаришларни ёқлаб овоз берайлик!
|
3-мавзу
|
Тадбиркорларнинг фаолият турлари кенгайтирилмоқда
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
67-модда.
...
(иккинчи қисм)
Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |