3-мавзу
|
Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
78-модда.
…
(тўртинчи қисм)
Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.
|
Тезислар
|
Маълумки, мамлакатимизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ.
Қонунчилигимизга мувофиқ, 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган шахс – бола ҳисобланади. Бугун юртимиз аҳолисининг қарийб 12,1 млн нафари, мамлакатимиз аҳолисининг 35 фоизни болалар ташкил этмоқда. Ёшларга – 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахслар киради. Ёшларнинг сони бугунги кунда 9,6 млн ошмоқда, яъни мамлакатимиз аҳолисининг 30 % яқинини ёшлар ташкил этмоқда.
Сир эмас давлатимизнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига рахна солаётган турли кучлар, мамлакатимиз барқарорлигига, жамиятимиз фаровонлигига таҳдид солаётган диний-экстремистик ташкилотлар ҳам ўз фаолиятини тўхтатмаган ва бундан кейин ҳам тўхтатмайди. Шу ўринда бизнинг муҳим вазифамиз, мазкур таҳдидларни инобатга олган ҳолда, – болаларимиз ва ёшларимизнинг ёвузликка қарши иммунитетини шакллантириш. Шунинг учун давлат ва жамиятнинг бу борадаги масъулияти конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда.
Миллий ва умуминсоний қадриятларни англаш ва уларга содиқлик, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланиш, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғулари жамиятнинг ривожи, тинчлиги, якдиллиги ҳамда давлатнинг барқарорлиги учун муҳимдир. Ушбу туйғуларни болалар ва ёшларда шакллантириш борасида давлатнинг ва жамиятнинг масъулиятини Конституцияда белгилаш, бу борада тизимда ишларни олиб борилишини, ҳар бир давлат идораси ва жамият аъзоларини ўз масъулиятини англаган ҳолда ушбу жараёнга фаол қатнашиши учун зарурдир.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |