Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Download 363.31 Kb.
bet87/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

МИГРАНТЛАРГА ТЕЗИСЛАР
(2-ҳафта учун)



1-мавзу

Давлат ўз фаолиятини ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширилиши белгиланмоқда

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

14-модда.
Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади.

Тезис

1. Демократик давлатларда жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш бирдамлик принциплари асосида амалга оширади.
Ижтимоий бирдамлик ижтимоий давлатнинг муҳим белгиси сифатида жамиятни бирлаштирадиган ва мустаҳкамлайдиган, инсонларни умумий мақсад йўлида сафарбар қилувчи, инсонлар ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлашга қаратилган муносабатлар, жамиятни биргаликда ривожлантириш принципидир.
2. Мазкур принцип жамият ҳаётида тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик туйғусини мустаҳкамлашга, умумхалқ манфаатларини юзага чиқаришга, пировардида одамлар ўртасида ижтимоий бирдамликни ривожлантиришга хизмат қилади. Ижтимоий бирдамлик жамиятда ҳеч бир инсонни орқада ёки ўз муаммолари билан ёлғиз қолиб кетмаслигини ҳамда инсонларни бир-бирига ўзаро ёрдам кўрсатишга асосланган ривожланишни таъминлайди.
Ушбу принцип фуқаролар ўртасида ўзаро ҳурмат, ишонч туйғусини уйғотиб, инсон-жамият-давлат манфаатлари йўлида белгиланган вазифаларни бажаришда яқиндан ҳамкорликни таъминлайди.
Жамиятда ижтимоий бирдамликни амалга оширишда молиявий-иқтисодий механизмлар ҳам муҳим ўрин тутади. Хусусан, ҳудудлараро мутаносиб ижтимоий- иқтисодий ривожланишни таъминлашни ва эҳтиёжманд аҳолини иқтисодий қўллаб-қувватлашда бюджетдан молиялаштиришнинг татбиқ этилишида ҳам намоён бўлади. Мазкур принцип белгиланмаслиги ижтимоий низолар, тенгсизлик, адолатсизлик каби салбий ҳолатларни келтириб чиқиши аниқ.

Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling