4. Мазкур норманинг Конституцияга киритилиши “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясига мос бўлиб, инсонни жамиятда эмин-эркин ва хавфсиз яшашига, мулкдор бўлишига, ўз қобилият ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига хизмат қилади.
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ТЕЗИСЛАР
(1-ҳафта учун)
1-мавзу
|
Фуқаролар учун давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқни кафолатланиши конституция даражасида мустаҳкамланмоқда
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
37-модда.
(биринчи қисм)
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадир.
...
|
Тезислар
|
Ҳурматли давлат хизматчилари!
Янги таҳрирдаги Конституциямизда давлат хизматига киришда мамлакатимиз фуқаролари учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратилиши махсус норма билан мустаҳкамланмоқда.
Хабарингиз бор, кейинги йилларда давлат хизматига қабул қилиш очиқ танлов асосида амалга оширилиши, кадрларнинг хизмат бўйича ўсиб бориши билан боғлиқ фаолиятда номзодларни “тенг ҳуқуқлилик” тамойили қўлланилиши белгилаб берилди.
Айтиш лозимки, 2022 йилнинг ўзида барча туман (шаҳар) ҳокимликларидаги вакант лавозим бўйича 90 мингдан ортиқ очиқ танлов эълон қилиниб, 919 минг номзод танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширган ва 39 мингдан ортиқ фуқаро давлат хизматига очиқ ва тенг имкониятлар асосида қабул қилинди. Бугунги кунда давлат идораларида 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти юритмоқда. Шу ўринда, анча йиллардан бери қабул қилиниши мўлжалланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этилди.
Барчамизга маълумки, авваллари давлат хизмати ўзининг жозибадорлиги жиҳатидан кўп ҳам ўзига жалб қилмас эди. Бунинг сабаблари сифатида,
давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, ижтимоий таъминот масалалари амалда ҳуқуқий жихатдан тартибга солинмаган эди. Ёки давлат хизматчиларини ҳуқуқини чеклашга қаратилган қонунчиликдаги бўшлиқлар сақланиб қолган эди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |