Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-мавзу Пенсия ва нафақа миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда


Download 363.31 Kb.
bet92/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

3-мавзу

Пенсия ва нафақа миқдори энг кам истеъмол харажатларидан
оз бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда


Конституцияга
киритилаётган ўзгариш

46-модда.
...
(иккинчи қисм)
Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.

Тезислар

Айрим ҳолларда, қўни қўшнимиз ёки пенсионер ёши улуғларимиздан, пенсия миқдирони истеъмол харажатларига тенг миқдорда белигиланса яхши бўларди деган гапларни эшитиб қоламиз.
Албатта, халқимизнинг бу каби таклифларидан келиб чиқиб янги таҳрирдаги Конституциямизда эса пенсиянинг “энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас”лиги мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Айтиш керакки, кейинги йилларда давлатимиз ижтимоий таъминот масаласига катта маблағ ажратмоқда. Мисол учун, 2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунга келиб 2 миллиондан ортиқ оилаларга кўмак берилмоқда. Ажратилаётган маблағлар эса, 7 баробар кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етди.
Албатта, бу рақамлар давлат ўз фуқаролари ҳақида қайғураётгани ҳақида маълумот бермоқда.
Бироқ, ҳаммада истак турли ҳир бўлиши табиийдир, яъни инсоннинг эхтиёжларини тўлиқ қондириб бўлмайди, чунки унинг эхтиёжи ҳар бир шахснинг ўзига боғлиқ жараён ҳисобланади.
Бироқ, шуни ҳам айтиш керакки, пенсия ва нафақа миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслигини Конституцияда мустаҳкамланиши натижасида инсоннинг энг асосий эҳтиёжларини қондиришнинг мўтадил жаржаси ва энг муҳими пастлаб кетишининг олдини олинишга эришилинади.
Пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдам турлари миқдорининг энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлмаслиги – фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш, харид қобилиятини сақлаб қолиш, соғлиғини, меҳнат қилиш салоҳиятини сақлаган ҳолда жамиятнинг ҳеч бир аъзосини эътибордан четда қолмаслигини таъминлайди.
Агар пенсионер, нафақахўр юртдошларимизни “бировдан кам бўлмай” яшашини истасак янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз беришимиз керак.



Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling