ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ТЕЗИСЛАР
(2-ҳафта учун)
1-мавзу
|
Давлат хизматчиси сифатида ҳомиладор аёллар
учун тенг имкониятлар кафолатланмоқда
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
42-модда.
...
(учинчи қисм)
Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.
|
Тезислар
|
Тан олиб айтишимиз керак, аксарият иш берувчиларга ҳомиладор ёки ёш болали аёллар иш сўраб борса, турли баҳоналарни важ қилиб бўш иш ўрни йўқ деган жавобни олади.
Ишлаб турган аёлларни ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлигини сабаб қилиб, “иш самарадорлиги паст” деб ўйлаб, уларни ишдан бўшатиш ниятида қонун бузилиш ҳолатлари ҳам кундалик муаммолардан бири десак, муболаға қилмаган бўламиз.
Ишдан бўшатмаган тақдирда ҳам ярим ставкага ўтишни таклиф қилиши ёки ойлигини камайтириш ҳоллари ҳам учраб туради. Судларда шунга ўхшаган низоларнинг кўплиги
бу борада муаммо борлигини кўрсатади.
Конституциямизда мазкур норманинг мустаҳкамланиши, юқорида санаб ўтилган камчиликлар ва салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилиши табиий.
Агар аёлимиз ва қизимиз келажакда юқоридаги муаммоларга дуч келмаслигини ва даслат хизматига киришда барча қатори тенг ҳуқуқларга эга бўлишини истасак, янги таҳрирдаги Конституцияга ёқлаб овоз беришимиз керак.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |