МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШ ДЕПУТАТЛАРИГА ТЕЗИСЛАР
(1-ҳафта учун)
1-мавзу
|
Ҳоким бир вақтнинг ўзида маҳаллий Кенгаш раиси бўлиши
бекор қилинмоқда
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
120-модда.
...
(иккинчи ва учинчи қисмлар)
Халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас.
...
121-модда.
(биринчи қисм)
Тегишли ҳудуддаги ижро этувчи ҳокимиятга вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади.
...
|
Тезислар
|
I. Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳокимларнинг бир вақтнинг ўзида маҳаллий Кенгаш раиси бўлиши бекор қилинмоқда.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг маҳаллий халқ депутатлари Кенгашларига бошчилик қилиши ҳақидаги қоиданинг чиқарилиши, уларнинг Кенгашлар олдида масъулиятини оширишга, ҳокимликлар фаолияти устидан Кенгаш ва депутатлар назоратини кучайтириш учун хизмат қилади.
Кўпгина ривожланган хорижий мамлакатларда маҳаллий Кенгашларга маҳаллий ижро этувчи орган раҳбарининг бошчилик қилиш амалиёти мавжуд эмас. Бунинг асосий сабаби маҳаллий даражада ҳам ҳокимиятлар бўлиниши ва ўзаро тийиб туриш принципи мавжуд бўлиши керак. Чунки айнан бир шахс қўлида умуммажбурий қарорлар қабул қилиш ҳам унинг ижросини таъминлаш ҳам унинг назоратини амалга ошириш ваколатининг тўпланиши бирёқламаликка ҳамда қонун устуворлигига эришишга тўлиқ имкон бермайди. Юқорида айтилган норма ҳокимларнинг маҳаллий Кенгашларга раҳбарлик қилиш ваколатларини чеклашга қаратилган.
Асосий қонунимизда ҳокимларнинг бир вақтнинг ўзида маҳаллий Кенгаш раиси бўлиш ваколатининг бекор қилинаётганлиги вакиллик ҳокимиятни амалга оширувчи маҳаллий Кенгашларнинг маҳаллий ижро органи раҳбари бўлган ҳокимлар фаолияти устидан таъсирчан Кенгаш ва депутатлик назоратини таъминлашга шароит яратади. Энг муҳими, ҳокимларни ўзлари қарор қабул қилиб, ўзлари бошчилик қиладиган кенгашларда ушбу қарорларни тасдиқлатиш, кейинчалик унинг ижросини назорат қилиш каби амалиётга чек қўйилади.
Агар биз истиқомат қилаётган ҳудудларда ҳокимиятлар бўлиниши принципига мос, самарали фаолият кўрсатадиган маҳаллий давлат ҳокимиятини шакллантиришни истасак янги таҳрирдаги Конституцияга овоз беришимиз керак.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |