Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Халқ депутатлари Кенгашлари ва вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари алоҳида-алоҳида белгиланмоқда


Download 363.31 Kb.
bet97/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

Халқ депутатлари Кенгашлари ва вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари алоҳида-алоҳида белгиланмоқда

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

122-модда. 
Халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
1) тегишли маҳаллий бюджетларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш, уларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
2) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини тасдиқлаш;
3) ҳокимни лавозимга тасдиқлаш, унинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш;
4) ушбу Конституция ва қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
123-модда. 
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
1) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларини, Олий Мажлис палаталарининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ҳамда фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг, юқори турувчи ҳокимларнинг ва тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини бажариш;
2) ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жиҳатдан ривожлантиришни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
3) маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш;
4) ушбу Конституция ва қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Тезислар

I. Янги таҳрирдаги Конституциямизда Халқ депутатлари Кенгашлари ва вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари алоҳида-алоҳида белгиланмоқда.
Халқ депутатлари Кенгашлари ва вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари алоҳида-алоҳида белгиланиши Халқ депутатлари Кенгашларининг нуфузини оширишга ҳамда ушбу ташкилотларнинг ваколат ва масъулиятини ошириш учун хизмат қилади.
Кўпгина ривожланган хорижий мамлакатларда маҳаллий вакиллик ва маҳаллий ижро органларининг ваколатлари алоҳида белгиланган. Бунинг асосий сабаби маҳаллий вакиллик органлари халқ номидан муҳим сиёсий қарорларни мустақил қабул қиладилар. Ўз навбатида, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари мазкур Кенгаш олдида масъул ҳисобланади.
Мисол учун, киритилаётган ўзгартиришга кўра, халқ депутатлари Кенгашлари тегишли маҳаллий бюджетларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш, уларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширса вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш билан шуғулланади. Шунингдек, Кенгашлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини тасдиқласа ҳокимлар ушбу дастурлар ижросини таъминлашга масъул ҳисобланади.
Бош қонунимизда халқ депутатлари Кенгашлари ва вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари бир биридан ажратилиб белгиланиши ушбу органлар масъулияти ва жавобгарлигини оширади, вазифалар такрорланишининг олдини олади. Шунингдек, Кенгашлар назоратининг таъсирчанлигини оширади. Энг муҳими, Кенгашларнинг ҳокимни лавозимга тасдиқлаш, унинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш бўйича фаолиятини самарали ташкил этишга замин яратади.
Агар биз истиқомат қилаётган ҳудудларда маҳаллий вакиллик ва маҳаллий ижро органлари фаолиятида юқори даражада натижадорлик ва қонунийликни истасак, янги таҳрирдаги Конституцияга овоз беришимиз керак.





Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling