Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-мавзу Ерга нисбатан хусусий мулк


Download 363.31 Kb.
bet57/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

3-мавзу

Ерга нисбатан хусусий мулк

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

68-модда. 
...
(иккинчи қисм)
Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.

Тезислар

Қайд этиш жоизки, узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистонда ерга нисбатан хусусий мулкнинг тўлақонли жорий этилмаганлиги ҳақиқий мулкдорлар қатламини етарлича шаклланмаслигига, ерни ҳақиқий товар сифатида бозор муомаласига киритилмаслигига ҳамда хорижий инвесторларни миллий иқтисодиётга нисбатан ишончини пасайишига олиб келди.
Мамлакатимизда жами ерлар 45 млн.гектарни, шундан қишлоқ хўжалиги ер майдонлари - 27 млн.гектарни (шундан суғориладиган ерлар эса 4 млн. гектар), ўрмон ер майдони 12 млн гектарни ташкил қилади.
Конституцияга киритилаётган ўзгартишда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фондини тадбиркорлик субъектларга ижара шартномалари асосида берилишини назарда тутилиши давлатнинг чекланган стратегик ресурс бўлган суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсади билан изоҳланади (қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари хусусийлаштирилмайди).
Хусусийлаштирилган ер участкаси мулкдори ерни сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, мерос қилиб қолдириш каби ҳуқуқларни қўлга киритади.
Энг муҳими, хусусий мулк бўлган ерни давлат фақат мулкдорни розилиги билан, шартнома асосида, бозор нархида жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, хусусий ер жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилмайди. Давлат ерни келишилган нархда сотиб олсагина, ер бегоналаштирилиши мумкин.
Шу боис, ҳеч муболағасиз ушбу норма янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳақиқий инқилобий ўзгаришлардан бири сифатида мулкчилик муносабатлар ривожига хизмат қилади.
Ерга нисбатан хусусий мулк тадбиркорларнинг кредит лаёқатлилик даражасини ортишига ҳам хизмат қилади ҳамда мол-мулкни оқилона бошқариш орқали даромадларни кўпайтириш имконини беради. Ернинг хусусийлаштирилиши мулкдорлар қатламини кенгайишига, ер бозорининг ривожланишига, ер участкаларидан фойдаланиш бўйича иқтисодий самарадорлик ошишига хизмат қилади.



Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling