2-мавзу
|
Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
49-модда.
(биринчи қисм)
Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга.
...
|
Тезислар
|
Бугунги кунда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид муаммолар бутунжаҳонда кун тартибидаги долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Атроф-муҳит инсон саломатлиги ва ҳаётига бевосита таъсир қилувчи муҳим омилдир.
Сўнгги йилларда таъсир хавфи юқори саноат корхоналари, транспорт воситалари ва иссиқлик электр станцияларининг атмосфера ҳавосига меъёрдан ортиқ ташламалар ташлаши, дарахтларни ноқонуний кесилиши оқибатида хатто чанг тўзонлари кўтарилди.
Бундан ташқари, Орол денгизининг экологик офат натижасида ҳозирда майдони 10, сув ҳажми эса 15 баробарга камайиб сув сатҳи 29 метрга тушиб кетди. Сув таркибидаги тузнинг кўрсаткичи 150 гр - 300 гр литрга етди. Натижада балиқ ва жониворлар қолмай биологик жиҳатдан ўлик денгизга айланган.
Дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, яйловларда меъёрдан ортиқ ва муддатсиз чорва молларини боқилиши натижасида экотизимларнинг таназзулга учраб сув ресурсларининг етишмаслиги ерларнинг чўлланишга олиб келиши ҳамда ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг тури қисқариб, ўсимликларнинг 314 тури, ҳайвонот дунёсининг 206 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилишига олиб келди.
Атроф-муҳит инсон саломатлиги ва ҳаётига таъсир қилувчи муҳим омилдир. БМТ маълумотларига кўра, инсон саломатлигининг 20-40 фоизи атроф-муҳит ҳолатига боғлиқ.
Зеро, фуқароларнинг муносиб атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлари таъминланмасдан туриб фуқароларнинг саломатлиги ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш имконсиздир.
Шахснинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқи инсоннинг асосий фундаментал ҳуқуқларидан бўлиб, инсоннинг барча асосий ҳуқуқларини, шу жумладан яшаш ҳуқуқини амалга ошириш учун жуда муҳимдир.
Янги таҳрирдаги Конституцияга аҳолининг таклифлари асосида киритилаётган конституциявий нормага мувофиқ атроф-муҳитнинг ҳолатини яхшилаш бўйича тегишли давлат органлари томонидан тегишли чора-тадбирлар белгиланади, шароит яратилади шунингдек, масъул давлат органлари фуқароларга атроф-муҳит тўғрисида ҳаққоний маълумотларни етказиб бериши лозимлиги Бош қомусимиз даражасида белгиланади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |