Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet38/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Давоси: Сальмонеллёзга чалинган беморлар касалликнинг кечим оғирлиги, беморлар ёши, қўшимча касалликлар ва яшаш жойининг санитария-гигиена ҳолатига боғлиқ ҳолда касалхонада ёки ҚВП шароитида даволанади. Сальмонеллёзни даволаш қўйидаги тамойилар асосида амалга оширилади:
-Касалликни қўзғатувчи патоген микрофлоранинг ҳаёт фаолиятининг тўхтатиш, дисбактериозга қарши курашиш ва овқат ҳазм бўлиш жараёнларининг нормаллашуви, тўпланган заҳарли моддаларни нейтраллаш ва чиқариб юбориш
-Бузилган сув-туз алмашинув жараёнини, гемодинамика ва асаб бошқариш механизмларини тиклаш.Организмнинг иммунобиологик реактивлигини ошириш,рационал парҳез таомлар буюриш ва парвариш қилиш.
Этиотроп даво сальмонеллёзнинг тарқалган шаклларини, икки ёшдан кичик болаларни даволашда қўлланилади. Бунда ҳар бир беморга алоҳида ёндошиш лозим, беморнинг ёши, касалликнинг шакли, кечим оғирлиги ва босқичи, олдинги қўлланилган даволаш услуби ҳамда препаратларнинг ижобий ва салбий таъсирлари инобатга олиниши шарт.
Этиотроп даво воситаси сифатида антибиотиклардан (амоксациллин, гентомицин, амикацин, офлоксацин, ципролет, сифлокс), нитрофуран ҳосилалари (фуразолидон, нифкол, нифрокс), сульфаниламидлар (фталазол, фитазин, бисептол), 8- оксихинолин ҳосилалари (энтеросептол, интестопан, мексоформ, интетрикс) қўлланилади. Фуразолидон 0,1 г дан кунига 3 маҳал, бисептол 480 1 таблеткадан 2 маҳал, интетрикс 2 капсуладан 2 маҳал оғиз орқали буюрилади. Агар улар натижа бермаса, ципрофлоксацин (ципролет) 0,5 г дан 2 маҳал, норфлоксацин 0,4 г дан 2 маҳал, офлоксацин (таривид) 0,2 г дан 2 маҳал овқатдан кейин тавсия этилади.
Патогенетик даво сальмонеллёзнинг барча клиник шаклларини даволашда тавсия этилади. Касалликнинг гастроинтестинал шаклларини даволашда регидратацион терапиянинг самараси юқоридир. Регидратацион даволаш асосан икки йўл орқали амалга оширилади:
1. Оғиз орқали регидратацион даволаш учун глюкосолан, регидрон, ВОЗ эритмаси, уй ва касалхона шароитида тайёрланган қанд-тузли эритмалар қўлланилади. Оғиз орқали регидратация усули қанчалик вақтли қўлланса, самара шунчалик юқори бўлади.
2. Беморларда оғиз орқали регидратацияни амалга ошириш қийин бўлса, беморда қусиш аломатлар кузатилса, бемор суюқликларни ича олмаса, вена ичи орқали регидратация амалга оширилади. Вена ичи орқали регидратацион даволаш тузли эритмалар (Рингер эритмаси, «Дисоль», «Трисоль») ни қуйишни ўз ичига олади. Тузли эритмалар касаллик кечимининг оғирлиги, сувсизланиш даражасига мос ҳолда қуйилади.
Касалликнинг тарқалган шаклларида умумий заҳарланиш белгилари яққол намоён бўлганлиги учун умумий заҳарланишга қарши воситалар буюрилади. Умумий заҳарланишни бартараф қилиш учун 5%ли глюкоза, гемодез 5%, декстроза, нормофундин, реополиглюкин, реомакродекс, полиглюкин, плазма қуйиш тавсия этилади.
Касаллик оқибатида ичак микрофлорасининг, ҳамда овқат ҳазм қилишнинг бузилиши юзага келади. Дисбактериозга қарши лактобактерин, бифидумбактерин, бификол, колибактерин, хилак–форте; овқат ҳазм қилишни меъёрлаш учун панкреатин, мезим форте, креон, панзинорм тавсия қилинади.
Ичакларни буруштирувчи ва ўраб олувчи воситалар сифатида ўсимликлар йиғмаси сариқ чой, анор пўсти, эман пўстлоғи, 95% чой, мойчечак қайнатмалари, крахмал ичиш ва ҳўқна қилиш учун ишлатилади.
Гипо- ва авитаминозга қарши В гуруҳига мансуб бўлган, ҳамда С, В витаминлар буюрилади. Ичакдаги заҳарларни сўриб организмдан чиқариш мақсадида энтеросорбентлар - смекта ва бектит – М буюрилади.
Симптоматик даво воситалари касалликнинг клиник шаклларида юзага келган белгиларни бартараф қилиш мақсадида амалга оширилади.
Профилактикаси. Сальмонеллёз профилактикаси мураккаб ва ҳилма-хил, бу тадбирлардан энг асосийси сўйиладиган ҳайвонларни ветеринария кўриги қоидалари ва гўшт ҳамда гўшт маҳсулотларининг ветеринария-санитария экспертизаси талабларига риоя қилиниши зарур: гўшт комбинати, сут заводи, парранда фермалари маҳсулотларини қайта ишлашда гигиена ва технологик жараёнлари қоидаларига жуда қаттиқ эътибор бериш, буларни доимий бактериологик текширувдан ўтказиб туриш, болалар шифохоналари, туғруқхоналар ва ҳ.к.ларда санитария-эпидемио логия тартиботини тўғри сақлаб турмоқ лозим .
Гўшт маҳсулотлари, айниқса қиймаланган гўшт, котлет, қонли ва қайнатма колбасалар, яхналар, илвира (холодец)ларнинг сальмонеллардан зарарланишига йўл қўймайдиган чораларни кўриш алоҳида диққат эътиборни талаб этади. Бу маҳсулотларга сальмонеллалар тушиши, айниқса йилнинг иссиқ даврида, етарлича совуқ жойда сақланмаганда касаллик юқиши жиҳатидан кишилар учун жиддий хавф туғдиради. Овқат тайёрлаш, тарқатиш ва қабул қилиш хоналари санитария-гигиена талабларига жавоб бериши зарур. Озиқ-овқат блокига ҳам ўзига хос талаблар қўйилади: ошхонада камида иккита бири кайнатилган гўшт, иккинчиси хом гўшт қиймалагич бўлиши керак.
Сабзавотлар, балиқ, гўшт ва бошқа маҳсулотларни майдалаш учун алоҳида-алоҳида ёғоч столлар ёки махсус оштахталар бўлиши керак. Гўшт ва парранда гўштини ветеринария кўригидан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжатларсиз ва тамғасиз харидорларга сотиш ман қилинади. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва шахсий гигиена қоидаларига пухта риоя қилиш талаб этилади, бу айниқса чакана савдо қилиш билан банд бўлган кишиларга таалуқлидир. Озиқ-овқатларни ишлаб чиқаришдан истеъмол қилгунга қадар гигиена қоидаларига пухта риоя қилингандагина сальмонеллёзнинг озиқ-овқатлар орқали ўтишига барҳам бериш мумкин.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling