Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet45/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Профилактикаси. Кўпгина давлатларда, жумладан бизнинг мамлакатда ҳам аксарият ҳолларда касаллик уй шароитида тайёрланган махсулотлар(консерва ва дудланган) истеъмолидан сўнг юзага келади. Бунга эришиш учун қуйидаги талаблар: озиқ-овқат маҳсулотларни қўзғатувчи споралари билан ифлосланишдан сақланиш, қўзғатувчи спораси, вегетатив шаклини ўлдирувчи ва заҳарин парчаловчитермик ишлов бериш, тайёр маҳсулотда спора бўлишига йўл қўймаслик.
Колбаса, концерва тайёрлаш, масаллиқлари тузлаш, қуритиш жараёнида санитария–гигиена қоидаларига этибор бериш керак. Қопқоғи кўпчиган консерваларни истемол қилмаслик ва уларни йўқотиш.
Консерва еб касалланган ва касалланмаган кишиларга профилактика мақсадида 1500- 2000 ХБ дан ботулизмга қарши зардоб юборилади. Улар 10 - 12 кун врач назоратида турадилар. Ботулотоксин билан алоқадор лаборатория хизматидаги ходимлар ботулизмга қарши эмланадилар.


ЛЯМБЛИОЗ

Лямблиоз- асосан нажас-оғиз механизми орқали юқувчи антропоноз протозой касалликдир. Лямблийлар асосан ингичка ичакнинг юқори қисмларида паразитлик қилади ва ичакда сўрилиш, ундаги девор олди ҳазм қилиш жараёнининг бузилиши, дуоденит, энтерит, энтероколит ҳамда кўпгина беморларда ошқозон, ўт ишлаб чиқариш тизими, ошқозон ости бези томонидан бўладиган иккиламчи асоратларга олиб келади.


Этиологияси. Лямблиоз қўзғатувчиси- Lamblia intestinalis биринчи марта 1859 йилда олим Д.Ф.Лямбль номи билан аталган. Лямблийлар ривожланишида 2та босқич вегетатив шакли ва циста кузатилади. Вегетатив шакли ноксимон формада бўлиб, ён томонидан кўрилганда қўштирноққа ўхшайди. Вегетатив шаклининг узунлиги 9-18мкм, эни-5-10мкм келади. Танасининг олдинги қисмидаги вентрал томонида сўрувчи диск бўлиб, у бўртиб туради. Шу бўртиб турган қисми билан ингичка ичак шиллиқ қаватига кириб олади ва ичак юзасида сақланиб туради. Хар бир трофозойда 4 жуфт хивчинлари бўлади. Хивчинлар ёрдамида улар ҳаракатланади. Марказий хивчинлари ҳаракатланганда насос ролини бажаради. Хивчинлар девор олди гидролизи маҳсулотларини сақлаган суюқликни сўриб солади. Шу суюқлик билан лямблийлар озиқланади. Озиқланиш трофозоит танасининг қаватлари орқали осмотик йўл билан амалга оширилади. Лямблийларда оғиз тешиги бўлмайди. Лямблийлар кўндаланг бўлиниш йўли билан кўпаяди. Лямблийнинг цисталари овал шаклда, рангсиз, узунлиги 10-14мкм, эни 6-10мкм, юзаси 2 контурли қаттиқ парда билан қопланган. Люголь эритмаси билан ишлов берилган преператларда етилмаган цисталарда 2та, етилган цистларда 4та ядро ва бошқа структурали элементлар кўринади. Лямблийнинг вегетатив шакллари ташқи муҳит шароитига чидамсиз ва 5-10 минутдан кейин ҳалок бўлади. Цисталари чидамли бўлади. Хона ҳароратида 3-5 кундан 2 хафтагача сақланади, тупроқда-60 кун, сувда 35-80 кунгача сақланади. Қуритилганда ва юқори ҳароратда ҳалок бўлади. 70Сда 30-40 секунд, қуритилганда 1-2 минут, кайнатилганда ўша заҳотиёқ ўлади. Хлорамин ва бошқа хлор сақловчи дезинфекция воситалари лямблий цисталарига таъсир қилмайди.
Тарқалиши: ЖССТ (1983й) маълумотларига қараганда лямблийлар 10% катталарда ва 20% болаларда аниқланади. Охирги 30 йил катта ёшдаги одамлар орасида лямблийлар билан зарарланиш 11,7-21,8% (1956-1987й)дан 2,7-4,9%гача, болалар орасида 19,1-57,7%дан 7,8-23,9%гача пасайган. 1,5-4 ёшгача бўлган болаларда лямблийлар билан зарарланиш кўп учрайди. Боғчаларда зарарланиш 1,5-2 баравар юқори 6-7 ёшли болаларда лямблийлар инвазияси бир оз паст ва 12-15 ёшда катта одамлар кўрсатгичига тенглашади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling