Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этиологияси
- Эпидемиологияси
Профилактика: Овқат маҳсулотларини микроблар билан ифлосланишини олдини олиш, уларга термик ишлов беришга эътибор берилади. Бу мақсадда сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш назорат қилиш, ошхоналарда, умумий овқатланиш муассасаларида, савдода, касалхона, овқатланиш блокида овқатларни тўғри сақлаш, овқатланиш объектларига махсус транспортлар ташкил қилиш уларга санитар ишлов бериш зарур. Стафилакокк энтеротоксини чақирадиган токсикоинфекция профилактикасида йирингли касаллик билан оғриган беморларни овқатга ишлов беришдан четлаштирилади.
БОТУЛИЗМ Ботулизм – оғир токсикоинфекцион касаллик бўлиб, ботулотоксиннинг узунчоқ мия ва орқа миянинг холинэргик структураларининг зарарланиши ва офталмоплегик ва бульбар синдромлар келиб чиқиши билан кечади. Этиологияси: Ботулизм қўзғатувчиси “clostridium botulinum” деб аталадиган, спора ҳосил қиладиган анаэроб микроб қўзғатади. Унинг 6 типи аниқ : А, В, С, Д, Е, F. Ботулизм қўзғатувчиси таёқчасимон бўлиб узунлиги 4–9 мкм, кенглиги 0,6-0,9 мкм, таёқча охири ҳалқа ҳосил қилиб тугайди, таёқча теннис ракеткасига ўхшаш, грамм мусбат. 4 – 5 суткадан сўнг таёқча ўсиши билан у грамм манфий бўялади. Микроб ҳаракатчан бўлиб, 4 тадан 35 тагача хивчинлари мавжуд бўлиб, капсула ҳосил қилмайди, Ботулизм қўзғатувчиси табиатда кенг тарқалган бўлиб улар сувда, мева ва сабзавотларда ва озиқ- овқат маҳсулотларида спора ҳолида бўлади. Агарда юқоридаги маҳсулотлардан концервацияда фойдаланилса ва яхши концервация бўлмаса унда споралар анаэроб шароитда ўсиб вегетатив формага айланади. Қўзғатувчи спораларини йуқотиш учун уларни юқори ҳароратда ва кўп вақт 1,5 соат қайнатилади. Вегетатив формасини 2 – 5мин давомида қайнатилади. Ботулизм токсинини йўқотиш учун 70 – 80о С да 5 – 15 мин. қайнатилади. Ўзимизда А,В,Е, типлари кўп учрайди С ва F типлари камроқ учрайди. CL. Botulinum нинг барча типлари ўзларининг морфологик, хусусияти ва одам организмига токсиннинг таъсирига кўра бир – бировига яқин туради ва бир хил клиник картинасини беради. Эпидемиологияси: Ботулизм сапрозоонозлар гуруҳига киради. Ботулизм микробининг асосий манбаи иссиқ қонли ҳайвонлар (қорамол ва қўй - эчкилар), шунингдек совуқ қонли ҳайвонлар (балиқлар, малюскалар, қисқичбақалар) ҳисобланади. Ҳайвонлар нажаси билан ташқарига чиқарилган микроблар спора ҳосил қилади, споралар эса узоқ вақтгача сақланади. Ботулизм одамларга ана шу споралар билан ифлосланган озиқ–овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида юқади. Ботулизм кўпинча қўзиқорин, ҳўл мевалар ва сабзавотлардан уй шароитида гигиеник қоидаларга риоя қилмай тайёрланган концерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида бошланади. Консерва банкалари ичида анаэроб шароит бўлганлиги сабабли ботулизм споралари тезда вегетатив шаклга айланиб, кўпая бошлайди ва экзотоксин чиқаради. Консерва банкасида ботулизм токсини бўлса, одатда банка қопқоғи кўпчиб кўтарилиб қолади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling