Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet50/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ А


Вирусли гепатит А – пикановируслар оиласига мансуб вируслар чақирувчи, асосан нажас-оғиз механизми орқали юқувчи, клиник жигар биохизми бузилиши билан тавсифланадиган ўткир юқумлм касалликдир.
Этиологияси. Вирус А (НАV)- ўзида РНК сақловчи, жуда майда (25-28 нм) сферик бўлакчадан иборат бўлиб, ўзининг кўп физикавий ва кимёвий хоссаларга кўра энтеровируслар гуруҳига яқин туради. А вирус фақат бир хил антиген сақлайди. Бу антиген унинг ташқи қобиғи билан боғлиқ бўлиб, оқсилли хоссага эга. Зикр этилаётган антиген ўзи алоҳида, вирусдан ажралган ҳолда учрамайди. У фақат вирус билан бирга (жигар ҳужайра плазмаси, қон зардоби ва бошқаларда) учрайди. Бемор организмида бу антигенга қарши иккита антитело (анти HAV IgМ, анти HAV IgG) ишлаб чиқарилади. IgM анти ВГА клиник кўринишнинг бошланғич даврида пайдо бўлади ва 6 ой муддатда сақланади. Бу ВГА ташхисотининг асосий маркёри бўлиб ҳисобланади. IgG анти ВГА касалликнинг тузалиш даврида пайдо бўла бошлайди. Бемор организмида умрининг охиригача сақланади ва иммунитет кўрсатгичи ҳисобланади.
Бу вирус бевосита тўқимани емириш хусусиятига эга. Вирус - 20 С да музлатилганда 2 йил, - 60 С да қиздирилганда 4 соат сақланади. 100 С да қайнатилганда (қиздирилганда) 5 мин. давомида ўз фаолиятини мутлақо йўқотади. Ультрабинафша нурлар таъсирида 1 минутда парчаланади. Хлорли дезинфекцияловчи моддаларга жуда сезувчан. Вирус касалликнинг яширин даврининг охирларидан бошлабоқ, бемор қони ва нажасида топила бошлайди.
Эпидемиологияси. Бемор одам ва айниқса касалликни енгил билинар-билинмас белгилар билан ёки клиник белгиларсиз ўтказаётган шахслар, касалликнинг асосий юқтириш манбаи бўлиб хизмат қилади. Вирусли гепатит касаллигида сариқлик аломати беморларнинг фақат 1/3, ҳатто 1/4 қисмидагина учрайди. Кўпчилик давлатлар аҳолиси текширилганда 40 ёшдан юқори одамларнинг 28-97 % нинг қонида А вирусига қарши антителолар топилиши фикримиз далилидир. Демак мутлоқ кўпчиликда хасталик енгил, оёқ остида ўтказилиб, ташхис аниқланмай қолади ва бундай беморлар касаллик тарқатувчи асосий манба бўлиб қоладилар. Вирус асосан беморнинг нажаси орқали ажралади. Энг кўп ажралиши яширин даврнинг охири ва касалликнинг бошланғич (сариқлик пайдо булгунга қадар) даврида кузатилади. Шунинг учун ҳам бу даврда беморлар атрофидагилар учун ўта хавфли ҳисобланадилар. Кўпчилик холларда вирусни нажас орқали ажралиши сариқлик даврининг биринчи ҳафтасида тўхтайди. Қонда эса вирус юққандан кейин, икки ҳафтадан кейин пайдо бўлади ва сариқлик даврининг то биринчи кунларигача мавжуд бўлади. Бошқа ажралмаларда (сийдик, сўлак ва бошқалар) А вируси топилмайди. Касаллик одамга асосан оғиз орқали (вирус билан ифлосланган қўл, идиш-товоқ, овқат, сув ва бошқалар) юқади. А вирусига нисбатан иммунитети бўлмаган (яъни А гепатит билан илгари оғримаган) шахсларда бу вирусга нисбатан берилувчанлик мутлақо юқоридир.
Вирусли гепатитни бошдан кечиргандан кейин ҳосил бўладиган иммунитет узоқ муддатгача ва ҳатто умр бўйи сақланиши мумкин.
Асосан 4-15 ёшгача бўлган болаларнинг касалланиши, касалланишнинг куз ва қиш фаслларида, ҳамда даврий ҳар 3-5 йилда эпидемик кўтарилиши, касалликнинг вирус ташувчанликка ўтмаслиги, сурункали кўринишда бўлмаслиги гепатит Ани ифодаловчи асосий белгилар ҳисобланади

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling