Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Патогенез ва патологик анатомияси


Download 1.43 Mb.
bet51/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Патогенез ва патологик анатомияси. Организмда касалликнинг ривожланиш жараёнини И.К. Мусабаев (1980) қуйидаги босқичларга ажратади: 1. Вирусни организмга ўтиши; 2. Ичак (ҳаво-нафас йўли) да бўлиши; 3. Лимфа тугунчаларининг яллиғланиши ва вируснинг лимфа йўли билан жигарга тушиши; 4. Вируснинг қонга бирламчи ўтиши (вирусемия) ва қон орқали жигарга тушиши; 5. Паренхиматоз аъзоларига тарқалиши; 6. Вирусларни қисқа муддатли ўрнашиши ва иккиламчи вирусемия; 7.Иммунитетни ортиб бориши ва организмни вирусдан тозаланиши.
Вируснинг аъзога тушиши асосан оғиз орқали содир бўлиб, бу босқичда организмда ҳеч қандай ўзгариш сезилмайди. Иккинчи ва учинчи босқичларда ошқозон ва ичак эпителиал тўқималарида дистрофик, ҳамда некробиотик ўзгаришлари, ичак лимфа тугунларида яллиғланишлар билан бирга иммуноморфологик ўзгаришлар бўлса ҳам, аммо клиник белгилар намоён бўлмайди. Бирламчи вирусемия даврида эса вирус қон орқали жигарга ва бошқа паренхиматоз аъзоларга тушади ва умумий заҳарланиш содир бўлади, яъни касалликнинг бошланғич клиник белгилари намоён бўлади. Гепатитнинг А вируси В вирусидан фарқли ўлароқ жигар ҳужайрасини тўғридан тўғри зарарлантириш қобилиятига эга. Шунинг учун ҳам жигар ҳужайрасида бўладиган дистрофик ҳамда некробиотик ўзгаришлар тезроқ содир бўлади.
Патогенезнинг юқорида келтирилган 6-боскичи А гепатитга хос бўлмай, асосан В гепатитга тааллуқлидир. Гепатитнинг А вируси кучли иммуноген хоссага эга бўлмаганлиги учун касалликнинг биринчи кунлариданоқ лимфоцитларни кўзғатиб, антителолар ишлаб бориб, сариқлик даврининг 2-3 ҳафтасида бемор организми вирусдан фориғ бўлади.
Жигарда содир бўладиган патологоанатомик ўзгаришлар анча мураккаб. Бу ўзгаришлар асосан жигарнинг эпителиал ҳужайрасида, ҳамда стромасига таалуқли бўлади. Жигар паренхимасида асосан, турли хил дистрофик (кўпроқ донадор ва гидропик, камроқ коагуляцион) ўзгаришлар бўлиб, унинг ривожланиши оқибатида ҳужайра емирилади. А гепатитда асосан жигар паренхимасининг марказий қисми атрофи зарарланади. Бу зарарланиш жигар ҳужайраларида кам (чегараланган) ёки уларнинг катта қисмида бўлиши мумкин. Жигар стромасида бўладиган ўзгаришлар асосан Купфер ҳужайрасининг фаоллашуви, ҳамда пролиферацияси, бўлмачалараро чегараланган пролифератлар пайдо бўлиши, портал йўллар бўйлаб тўқималарнинг диффуз инфилтрацияси туфайли паренхимага яллиғланган тўқиманинг кириб бориши каби аломатлар содир бўлади.
Гепатитнинг ўткир кечадиган хилига алтернатив реакциянинг пасайиб, қайта тикланиш (репарация) жараёни ортиб бориши жуда хосдир.
Жигар тўқимасида бўладиган бу ўзгаришлар, жигарнинг хилма-хил фаолиятининг турли даражада бузилишига олиб келадики, у ҳар хил клиник, ҳамда биокимёвий ўзгаришларда намоён бўлади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling