Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти
Клиник таснифи
I Типик шакли: (енгил, ўрта оғир, оғир шаклларда). II Ноаниқ белги III Асоратлари (зотилжам, токсик миокардит, миозит, неврит, зардоб касалиги). Енгил шакли: Касаллик симптомлари аста – секин ривожланади, органларда фалажлар учрамайди, ярим фалаж ҳолати кўринади. Нафас ва гемодинамика озгина бузилиши мумкин. Оғир шакли: Касалликнинг ҳамма белгилари тезда авж олиб бориб, нафас ва гемодинамиканинг издан чиқиши, дисфагия ва дисфония ҳавотирли аломатлари бўлиб ҳисобланади. Билинар – билинмас шакли: касалликнинг маълум белгилари камроқ белги берадида, кейин йўқолиб кетади. Мидриаз, анизокория, овознинг хиралашуви бироз давом этиб кейин йўқолиб кетади. Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти: Ташхисот клиник эпидемиологик қўйилади ва лаборатор тасдиқланади. 1. Эпидемиологик: бунда беморнинг 1 кун олдин қонсервацияланган маҳсулотлар еганлиги. 2. Клиник: бош айланиши, оғиз қуриши, кўп чанқаш, суюқлик ичганда қониқмаслик ҳисси, мидриаз, аккомодация фалажи, ёругликка реакциясининг йўқлиги, птоз, диплопиялар, кўнгил айниши,қусиш, қоринда эпигастрал соҳада буровчи оғриқлар, қоринда метеоризм ва қабзиятларнинг кузатилиши, овознинг ўзгаришига хос белгилар билан бирга кечади. 3. Умумий клиник таҳлилар (қон, сийдик, нажас ). 4. Бактериологик экма усули (бунда бемор қусуқ массаси, ошқозон ювиндиси, қолдиқ озиқ – овқат маҳсулотлари ) материал олиб текширилади ва улар пепсин пептонли, Хотингер бульони Кита – Тароцци муҳити, казеин қўзиқоринли трипсинли муҳитга экиш. CI. botulinum газ ҳосил қилиб ўсади. Олинган культурадан суртма тайёрлаб микроскопия қилинганда ракеткасимон микроорганизмлар топилади. 5. Биологик усул. Ботулотоксинни аниқлаш учун оқ сичқонларда нейтролизация реакцияси ўтказилади. Бунинг учун 2 жуфт тажриба сичқонлари олинади, уларнинг биринчи жуфтига патологик қон 0,5 – 0,8 мл ёки бошқа патологик материалдан фильтрат олиниб, қорин парда ичига юборилади. Сичқонларнинг 2 чи контроль жуфтига патологик материал билан бирга ботулизмга қарши А, В, С, О, моновалент зардоблар ҳар бирига 0,05 млдан юборилади. 4 сутка давомида тажриба остидаги жуфтлик ўлиб, назорат жуфтлик тирик қолса, диагностик моновалент зардоб ёрдамида нейтролизация реакцияси ўтказилади ва қўзғатувчи серовари аниқланади. Қўзиқориндан заҳарланишда бемор сўлаги оқиб ичи кетади, нажаси шилимшиқ ва қон аралаш бўлади. Бемор қаттиқ терлайди ва руҳий ўзгаришлар кузатилади. Энцефалитлар: ҳар–хил шаклларда бўлиб бактериал энцефалитлар беморда тана ҳарорати ошиб бемор қалтирайди, эти увишади, бош оғриқ, шу шаклларда оғриқлар, юз – бўйин соҳасининг мушакларининг тортишишлари Кернинг, Брудзинский балгилари мусбат, ликвор текширилганда унда оқсил ошганлиги, Панди ва Ноне–Аппельт реакцияларнинг мусбат бўлиши касалликка хосдир. Давоси. Бемор албатта касалхонага ётқизилади ва тезда бемор меъдаси 3%ли сода (натрий гидрокарбонат) эритмаси билан ювилади, адсорбентлар (активланган кўмир, кунгабоқар мойи) берилади, сўнгра сифонли ҳўқна қилинади.Бемор қонида эркин айланиб юрган ботулотоксинни нейтраллаш учун синамадан (Безредко усули) сўнг ботулизмга қарши зардоб(БҚЗ) касалликнинг биринчи кунларидан бошлаб юбориш мақсадга мувофиқ. Зардоб асосан в/и га ёки м/о га юборилади. Унинг бир даволаш дозаси 2500 ХБ поливалент (АВЕ) зардобга тенг. Этиологик омил тури аниқлангандан сўнг моновалент (А-10000 ХБ, В-5000 ХБ, Е-10000 ХБ) зардоб юборилади. БҚЗ дозаси касллик кечим оғирлигига мос ҳолда буюрилади. Ботулизмни даволашда умумий заҳарланишга қарши препаратларнинг салиоғи каттадир. Умумий заҳарланишга қарши гемодез, 5%ли глюкоза, тузли эритмалар, плазма буюрилади. Қўзғатувчи спораларини меъда-ичак йўлида вегетатив шаклига ўтиш эҳтимоли борлигини инобатга олиб, этиотроп даво сифатида левомицитин ёки тетрациклин препаратлари 7-8 кун мобойинида тавсия қилинади. Асаб тизими фаолитининг тикланиш жараёнин тезлаштириш учун АТФнинг 1%ли эритмаси 2.0 мл.дан кунига 3 маҳалдан 7-10 кун мабойинида буюрилади. Юрак қон-томир тизими фаолиятини яхшилаш учун кордиамин, камфора , кофеин, юрак гликозидлари тавсия қилинади. Умумқувватловчи С ва В гуруҳдаги витаминлар буюрилиши самарали бўлади. Касалликниг оғир кечишини даволашда глюкокортикоид(преднизалон, урбазон, дексаметазон)лар ва гипербарик оксигенация қўлланилади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling