Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида


Кўрикдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик белгиланадиган касалликлар


Download 58.22 Kb.
bet10/21
Sana26.10.2023
Hajmi58.22 Kb.
#1723105
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
62-сонли қарор тезислари

Кўрикдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик белгиланадиган касалликлар
РЎЙХАТИ
1-боб. Ички аъзолар касалликлари
1. Гипертония касаллигида қон айланишининг III босқичли барқарор бузилиши (марказий асаб тизими, кўз туби, юрак мушаги, буйракнинг органик ўзгаришлари).
2. Миокард инфарктини бошдан кечирган шахсларда кескин ифодаланган, юрак мушаги анча ўзгарган ва қон айланишининг III босқичли барқарор бузилиши билан юрак (коронар) етишмовчилиги.
3. Юрак нуқсонида қон айланишининг III босқичли барқарор бузилиши (чап атриовентрикуляр ёриқ торайиши, аортал қопқоқчалар нуқсони, комбинациялашган нуқсонлар).
4. Сурункали ўпка касалликларида нафас ва юрак етишмовчилигининг бирга кечадиган III босқичли барқарор бузилиши.
5. Сурункали нефрит (шиш, изостенурия, артериал босим ошиши, кўз тубининг ўзгариши, қоннинг қолдиқ азоти ошиши) ва буйрак трансплантациясидан кейинги ҳолатдаги барқарор ифодаланган терминал даражадаги буйрак етишмовчилиги.
6. Жигар циррози гепатоспленомегалия (асцит) билан портал қон айланишини III-даражадаги барқарор бузилиши.
7. Қандли диабет — ацетонурия ва коматоз ҳолатга мойилликдаги оғир шакли. Иценко-Кушенго касаллиги (АКТГга боғлиқлик).
9. Лейкозлар(лимфоид, миелоид, моноцитар ва бошқалар).
10. Силикоз. Антракоз, силикотуберкулез, азбестоз ва бошқалар.
2-боб. Руҳий бузилишлар ва асаб касалликлари
1. Хотира ва психикадаги бузилишлар аниқ ифодаланган шароитда III босқич бош мия томирлари атеросклерози.
2. Кенг суяк нуқсони ёки мия моддасидаги ўзга тана ҳолатида бош миянинг жароҳатли шикастланиши оқибатлари.
3. Бош миянинг аниқ ифодаланган функционал бузилишлар билан неоперабил ўсмалари ва орқа миянинг прогрессив ва неоперабел ўсмалари.
4. Ақлий заифлик (олигофрения):
4.1. ифодаланган даражаси (имбециллик);
4.2. кучли ифодаланган даражаси (телбалик).
5. Деменция.
6. Шизофрения ҳиссиёт ва ирода чуқур нуқсони, якуний ҳолати.
7. Болалар церебрал фалажи, наслий-дегенератив касалликларнинг оғир оқибатлари, бош ва орқа мия қон — томир касалликлари, бош мия ва орқа мия жароҳатлари яққол ифодаланган қўпол гемисиндром, тотал ёки аралаш афазия, ҳамда ҳаракатланиш, сенсор ва олий пўстлоқ функциялари бузилиши (апраксия, агнозия, деменция) каби барқарор турғун асоратларга эга бўлган ва икки йилдан ортиқ давом этган бош ва орқа мия қон-томир касалликлари ҳамда оғир жароҳатларда.
8. Яққол ифодаланган ҳаракатланиш, пўстлоқ ости, мияча ва статодинамик бузилишлар босқичидаги марказий асаб тизимининг сурункали кучайиб борувчи касалликлари.
9. Полиомиелит касаллиги асоратлари.
10. Елка чигалининг тотал жароҳатланиши. (Дюшена — Эрба параличи).
Изоҳ: 1, 3 ва 4.2, 6-бандларда кўрсатилган касалликлар ҳолатида ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда, ногиронликнинг биринчи гуруҳи муддатсиз белгиланади.
4.1-банддаги касалликлар ҳолатида ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда, ногиронликнинг иккинчи гуруҳи муддатсиз белгиланади.

Download 58.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling