Тиниқ ва тиниқ бўлмаган суюқликларнинг кинематик қовушқоқлигининг стандарт усули ва динамик қовушқоқлигини


Download 246.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/13
Sana15.11.2023
Hajmi246.24 Kb.
#1775640
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ASTM D 445 Word Мен

11. Тиниқ суюқликлар учун процедура 
11.1 Вязкозиметрни тасвирдаги дизайни каби созланг, бу операция приборни 
калибрлаш вақтида ишлатиладиган усулга мос келади. Агар, намуна таркибида қаттиқ 
заррачалар ёки шунга ўхшаш аниқлашга халал берадиган моддалар мавжуд бўлса, намуна
75 мкм ли филтрдан ўтказилади. (D 446 методига қаранг). 
Эслатма, фильтрдан ўтган зарраларнинг потенциалини камайтириш учун фильтрлаш ва 
анализ орасидаги вақтни минимал даражада тушириш тавсия этилади.
11.1.1 Умуман олганда, тиниқ суюқликлар учун ишлатиладиган вязкозиметрлар А1.1, А 
ва Б-жадвалларда келтирилган турга киради. 
11.1.2 Гелга ўхшаш айрим маҳсулотлар билан қовушқоқлиги аниқланаётганда етарли 
даражада юқори ҳароратда амалга оширилади, бу ҳолатда эҳтиёт бўлинг, чунки бундай 
моддалар кичкина диаметрли вязкозиметрларда кинематик қовушқоқлиги текширилади.
11.1.3. Намунани аниқланиши керак бўлган температурага қадар етиши учун етарли 
вақт давомида ҳаммомда вязкозиметрни қолдиринг. Агар, бир ваннада бир нечта 
вязкозиметр жойлаштирилган бўлса (бир ваннадан фойдаланилса), оқим вақтини ўлчаш 
учун бошқа вязкозиметрлардан фойдаланмоқчи бўлсангиз бошқа вязкозиметрни ҳеч қачон 
қўшманг ёки олиб ташламанг, шунингдек, оқим вақтини ўлчаш учун бошқа 
вязкозиметрлардан фойдаланилганда вязкозиметрни тозалаш керак эмас. 
11.1.4 Чунки бу вақт турли хил приборлар учун, турли ҳароратлар учун ва турли хил 
кинематик вязкозиметрлар учун синов орқали хавфсиз мувозанат вақтини белгилайди. 
11.1.4.1 Кинематик қовушқоқлиги юқори бўлган суюқликлар ўттиз дақиқалар ва ундан 
кўпроқ вақт туриши мумкин. 
11.1.5 Вязкозиметрни конструкция қилиш талаб қилинганда, намуна ҳарорат 
мувозанатига эришгандан кейин намунанинг ҳажмини белгисигача солинг. 
11.2 Вязкозиметрнинг ишлаш йўриқномасида бошқа қиймат кўрсатилмаган бўлса, 
намунасининг тепа қисмини қурилманинг капилляр елкасида биринчи белгисидан 
тахминан 7 мм баландликда созлаш учун ассимиляция (агар намунада учувчи 
компонентлар мавжуд бўлмаса) ёки босимдан фойдаланинг.Агар намуна эркин оқса, 
вязкозиметрнинг биринчи ва иккинчи белги оралиғида ўтказиш учун зарур бўлган вақт 0.1 
сония аниқлик билан ўтиши керак.Агар бу оқим вақти белгиланган минимал даражадан 
паст бўлса (қаранг: 10.2), кичик диаметрли капилляр вязкозиметрни танланг ва таҳлилни 
такрорланг. 


11.2.1. Иккинчи мартв аниқлашни амалга ошириш учун 11.2 даги процедурани 
такрорланг. Ҳар иккала ўлчовни ёзиб олинг. 
11.2.2 Оқим вақтининг икки ўлчовидан иккита ўзига хос кинематик қовушқоқлик 
қийматлари ҳосил бўлади. 
11.2.3 Агар оқим вақтини ўлчашдан олинган кинематик қовушқоқликнинг иккила 
натижаси маълум бир суюқлик учун белгиланган миқдорга (17.1.1-га қаранг) яқинлашса, 
унда рўйхатга олиш учун олинган кинематик қовушқоқликни ҳисоблаш учун ушбу 
муайян қийматларнинг ўртача арифметиги олинади. Натижани ёзиб қўйинг.Акс ҳолда, 
вязкозиметрларни яхшилаб ювинг ва қуритинг ҳамда фильтрланг. Сўнг (агар керак бўлса, 
11.1-га қаранг), кинематик қовушқоқлик ҳисобланганда қийматлари белгиланган 
миқдорда бир-бирига яқинлашгунга қадар намуналарни оқим вақтини ўлчашни 
такрорланг. 
11.2.4 Агар материал ёки ҳарорат ёки ҳар иккиси ҳам, 17.1.1 да кўрсатилмаган бўлса, 
аниқланиши мумкин бўлган миқдор 1,5% га тенг бўлади. 

Download 246.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling