ТИШЛАР ВА ОҒИЗ БЎШЛИҒИНИ ОҒРИҚСИЗЛАНТИРИШ - Бухоро Давлат Тиббиёт институти «Хирургик стоматология» кафедраси
Маҳаллий оғриқсизлантириш. - Инсон эс-ҳушини саклаган ҳолда тананинг бирон-бир қисмидаги оғриқ сезгисини йўқотишга қаратилган даво чораси маҳаллий оғриқсизлантириш деб аталади. Маҳаллий оғриқсизлантиришнинг инъекцион (инфиль-трацион, ўтказувчи) ва ноинъекцион (кимёвий, физикавий, физик-кимёвий) турлари фаркланади.
- Инъекцион оғриқсизлантириш турида анестетик эритма бевосита тўқима ичига киритилади. У периферик нерв рецепторларининг сезгирлигини йўқотади. Оғриқсизлантиришнинг ўтказувчан турида эса, асосан операция майдонини иннервация қилувчи сезувчи нерв танаси ёки биронбир шохи блокада қилинади. Бу усулда анестетик эритмаси операция майдонидан бир мунча узоқликдаги тўқима ичига юборилади.
Ноинъекцион маҳаллий оғриқсиз-лантириш тўқималарнинг юза қатлам-ларини оғриқсизлантириш имконини беради, холос. Бунда доривор моддалардан фойдаланилса — кимёвий ёки аппликация усули, лазер ёки электромагнит тўлқинлари таъсир эттирилса— физикавий усул, тўқима-ларга анестетик дориларни электро-форез ёрдамида киритилса— физик-кимёвий усул деб аталади. - Ноинъекцион маҳаллий оғриқсиз-лантириш тўқималарнинг юза қатлам-ларини оғриқсизлантириш имконини беради, холос. Бунда доривор моддалардан фойдаланилса — кимёвий ёки аппликация усули, лазер ёки электромагнит тўлқинлари таъсир эттирилса— физикавий усул, тўқима-ларга анестетик дориларни электро-форез ёрдамида киритилса— физик-кимёвий усул деб аталади.
Маҳаллий оғриқсизлантиришнинг инъекцион усулларида асосан 0,25; 0,5; 1 ва 2 % ли новокаин эритмаси ишлатилади. Ҳозирги даврда амалиётда энг кўп қўлланилаётган анестетик—бу лидокаиннинг 1-2% ли эритмаси бўлиб, унинг юборилиши мумкин бўлган энг кўп микдори 50мл дан ошмаслиги керак. Юборилган анестетикнинг тез сўрилиб кетишининг олдини олиш ва унинг таъсир кучини узайтириш, улардан заҳарланиш эҳтимолини камайтириш учун иккала анестетик эритмасини ҳам адреналин билан қўшиб ишлатиш мумкин (1 томчи адреналин гидрохлорид эритмаси 5—10 мл анестетик эритмасига, умумий миқдори 5 томчидан ошмаслиги шарт). Лекин унда тиш олиш операциялари узоқ давом этмаслиги сабабли, бу усулни ишлатишга аксарият ҳолларда эҳтиёж туғилмайди. Булардан ташқари, стоматология амалиётида тримекаин (мезокаин), бупивакаин анестетикларидан қам фойдаланилади. - Маҳаллий оғриқсизлантиришнинг инъекцион усулларида асосан 0,25; 0,5; 1 ва 2 % ли новокаин эритмаси ишлатилади. Ҳозирги даврда амалиётда энг кўп қўлланилаётган анестетик—бу лидокаиннинг 1-2% ли эритмаси бўлиб, унинг юборилиши мумкин бўлган энг кўп микдори 50мл дан ошмаслиги керак. Юборилган анестетикнинг тез сўрилиб кетишининг олдини олиш ва унинг таъсир кучини узайтириш, улардан заҳарланиш эҳтимолини камайтириш учун иккала анестетик эритмасини ҳам адреналин билан қўшиб ишлатиш мумкин (1 томчи адреналин гидрохлорид эритмаси 5—10 мл анестетик эритмасига, умумий миқдори 5 томчидан ошмаслиги шарт). Лекин унда тиш олиш операциялари узоқ давом этмаслиги сабабли, бу усулни ишлатишга аксарият ҳолларда эҳтиёж туғилмайди. Булардан ташқари, стоматология амалиётида тримекаин (мезокаин), бупивакаин анестетикларидан қам фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |