- Асосий мўлжал қилиб қанот-пастки жағ қатлами ҳисобга олинади. Нина шу қатламнинг, узунлиги бўйлаб тенг иккига бўлинган жойига, унинг ташқи томонига кўрсатилган йўналишда санчилади. Нинанинг учи 1,5— 2 см чуқурликдаги суяккача етади. Агар шунда ҳам суяк сезилмаса, у қолда нина чиқариб олиниб, қайтадан қанотпастки жағ қатламига, аммо унинг тагига эмас, балки медиал четига санчилади. Шунинг учун ҳам бу усул маълум даражада тажриба талаб қилади.
Торусал анестезия. - Пастки жағни шу жағнинг дўмбоқчаси (torus mandibulae) соҳасвда оғриқсизлантириш усулига торусал анестезия дейилади. Бу усулда оғиз кенг очилади ва нинани санчиш соҳаси перпендикуляр ҳолатга келтирилиб, юқори учинчи моляр тишнинг чайнов юза сидан 0,5 см пастрокда, қанот-танглай қатламининг ташқи томонида жойлашган шиллиқ қаватдаги нуқтага санчилади. Нинанинг учи суякка қадалгач 1,5—2 мл анестетик эритма юборилиб, пастки альвеоляр ва лунж нервлари оғриқсизлантирилади. Шундан кейин нина 2—3 мм орқага чиқарилади ва яна 0,5—1 мл анестетик юборилиб, тил нерви ҳам оғриқсизлантирилади. 5 минутдан сўнг тўлиқ анестезия кузатилади.
Энгак нервиии оғриқсизлантириш. - Бу анестезия усулини ҳам оғиз ичидан ва оғиз ташқарисидан бажариш мумкин. Энгак тешиги асосан иккинчи премоляр тиш ёки биринчи тишлар оралиғи тўғрисида бўлиб, у пастки жағ асосидан 12—13 мм тепарокдажойлашган. Ушбутешикорқали кириладиган пастки жағ канали, шу жойда орқага, ташқарига ва юқорига қараб йўналган бўлади. Анестезия ўнг томондан бажарилганда врач беморнинг ўнг томонидан орқасида туради. Чап томондан бажарилганда эса ўнгтомондан олдида туради.
Огиз ичидан бажариш - Бемор оғзи тишлаб турилган ҳолатда, врач унинг лунжини чап қўли билан ташқарига тортиб очади. Шприцни орқадан олдинга ва пастга томон йўналтирган ҳолда, нинани ўтувчи бурмадан 2-3 мм ташқарироққа, биринчи моляр тиш тожининг ўрта қисми тўғрисига, шиллиқ қаватга санчади. Нинани пастга, ичкарига ва олдинга томон йўналтириб суякка теккунча киритади. Шу ерга 0,5 мл анестетик юборилиб, эҳтиётлик билан энгак тешиги излаб топилади. Нина учининг «чуқурга тушиб кетиши» сезгисининг пайдо бўлиши ва айрим қолларда беморда нинанинг учи нерв толасига тегиши оқибатида кучли оғрикдан сесканиш ҳолатининг пайдо бўлиши, пастки жағ канали ичига тушилганидан далолат беради. Шундан сўнг нинани канал ичига 3—5 мм киритиб, яна 1—2 мл анестетик юборилади. 5 дақиқадан сўнг энгак нерви иннерваиияси соҳасида оғриқсизлантириш кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |