Тишлар ва оғиз бўшлиғини оғРИҚсизлантириш


Download 1.66 Mb.
bet5/9
Sana07.05.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1437209
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
анестезия

Ўтказувчан анестезия асосан тишларни олишда, юз суяклари ва юмшоқ тўқималардаги давомли операцияларда, пастки жағ суягида ўтказиладиган операцияларда хдмда инфильтрация усулидаги маҳаллий оғриқсизлантириш фойда бермаган барча ҳолларда қўлланилади.

  • Ўтказувчан анестезия асосан тишларни олишда, юз суяклари ва юмшоқ тўқималардаги давомли операцияларда, пастки жағ суягида ўтказиладиган операцияларда хдмда инфильтрация усулидаги маҳаллий оғриқсизлантириш фойда бермаган барча ҳолларда қўлланилади.
  • Бундай анестезияда нерв толалари асосан суякдан чиққан ёки унинг ичига киришидан олдин блокада қилинади. Масалан, юқори жағ дўмбоғи соҳасида, кўз ости тешиги, курак тешиги, пастки жағ ва энгак тешиклари соҳаларида қилинади. Булардан ташқари тил, лунж ва пастки жағ нервининг ҳаракатлантирувчи толалари ҳам алохица блокада қилиниши мумкин.

Туберал анестезия.

  • Анестезиянинг бундай турида юқори жағ нервининг юқори-орқа шохлари, юқори жағ дўмбоғи соҳасида оғриқсизлантирилади. Оғизнинг ярим очилган ҳолатида нина учининг чархланган томони суякка қаратилган ҳолда, ёноқ-альвеоляр ўсиқ қиррасининг орқасига, иккинчи моляр тишнинг тўғрисида, шиллиқ қаватга, ўтувчи бурмадан 0,5 см юқорироққа санчилади. Нинани альвеоляр ўсиқ четига нисбатан 45° остида йўналтирилган ҳолда юқорига, орқага ва ичкарига ҳаракатлантириб, 2,5 см чуқурликка киритилади. Нинанинг учи ҳамма вақт суяк яқинида бўлиши учун уни киритиш билан бирга шприцни ташқари томонга ҳаракатлантириб бориш катта аҳамиятга эга. Бу эса шу соҳада жойлашган қанотсимон-венали қон томир чигалидаги артерия ва веналар жароҳатланишининг олдини олади. Шу соҳага 2 мл анестетик эритмаси юборилгач, 7—10 минутдан кейин тўлиқ анестезия сезилади.

Туберал анестезия

Инфраорбитал оғриқсизлантириш.

  • Оғриқсизлантиришнинг бу турида анестезия кўз ости тешиги соҳасида (ёки кўз ости канали ичига) қилинади. Бунда кўз ости нервининг периферик толалари, олдинги ва ўрта юқори альвеоляр нерв шохчалари оғриқсизлантирилади. Бу анестезиянинг ҳам оғиз ичидан ҳам оғиз ташқарисидан бажариладиган турлари мавжуд. Аввало кўз ости тешигини пайпаслаб топилади. Бу тешик кўз ости қирраси ўртасидан 0,5 см ичкарироқда ва ундан 0,5—0,75 см пастрокда жойлашган. Чап қўл кўрсатгич бармоғининг чети кўз косасининг пастки қиррасига, ёноқ—юқори жағ чоки устига қўйилади ва пастга айлантирилиб, панжа ёстиқчаси билан кўз ости соҳасининг юмшоқ тўқимаси босиб ушланади. Шунда кўз ости тешиги бармоқ ёстиқчаси остида туради.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling