Курак тешиги соҳасини оғриқсизлантириш. - Шу тешик соҳасида бурун-танглай нерви блокада қилинади. Курактешиги танглай томонда жойлашган бўлиб, унинг шиллиқ қаватдаги проекцияси марказий курак тишлар оралиғидаги милк сўрғичидан 7—8 мм орқарокдадир. Анестезияни оғиз ичидан бажариш учун беморнинг боши иложи борича оркдга эгилади ва оғзи максимал очилади. Нинани пастдан юқорига томон йўналтирган ҳолда (чархланган томони албатта суякка қараган бўлиши шарт) милк сўрғичига, тўғрироғи шу сўрғич билан сал орқарокда жойлашган ва кўндаланг ётган шиллиқ қават қатлами билан кесишган жойга суяккача санчилади. 0,25—0,5 мл анестетик эритма юборилади. Нинани учини яна 0,5-0,75 см ҳаракатлантириб канал ичига кирилса ва шу ерга анестетик юборилса янада чуқур анестезияга эришиш мумкин. Агар бирон-бир сабабга кўра, анестезияни оғиз ичидан бажаришнинг иложи бўлмаса, у ҳолда бурун-танглай нервини оғиз ташқарисидан, буруннинг пастки йўли тубида блокада қилиш мумкин. Бунинг учун шу жойга анестетик эритмадан инъекция қилинади.
Курак тешиги соҳасини оғриқсизлантириш. Мандибуляр анестезия. - Бу усулда пастки жағ тешиги соҳаси, пастки альвеоляр нерв оғриқсизлантирилади. Пастк0и жағ тешиги шу жағ шох қисмининг ички томонида бўлиб, унинг олдинги қиррасидан - 15 мм, орқа қиррасидан —13 мм, пастки жағ ўйиғи четидан — 22 мм ва пастки жағ асосидан — 27 мм масофада жойлашган. Тешик олд ва ички томондан пастки жағ тилчаси (linguala mandibulae) билан ёпиқ бўлганлиги сабабли нинанинг учи шу тилчадан тепароқдан ўтказилиши лозим. Анестезияни оғиз ичидан бажарганда икки хил усулни қўллаш мумкин. Биринчиси — бу суякдаги анатомик белгиларни қўл панжаси билан пайпаслаб топиш усули ва иккинчиси — аподактил усул (панжаларни теккизмасдан бажариш).
Пайпаслаб кўриш йўли билан анестезия бажарилганда, молярлар орти чуқурчаси (fovea retromolaris) ва чакка тожи (crista temporalis) топилади, чунки бу жой нинани санчиш учун мўлжал ҳисобланади. Агар анестезия ўнг томонда бажарилаётган бўлса, бу жой чап қўлнинг кўрсатгич бармоғи билан, агар чап томонда бажарилаётган бўлса, шу қўлнинг бош бармоғи билан пайпаслаб топилади. - Пайпаслаб кўриш йўли билан анестезия бажарилганда, молярлар орти чуқурчаси (fovea retromolaris) ва чакка тожи (crista temporalis) топилади, чунки бу жой нинани санчиш учун мўлжал ҳисобланади. Агар анестезия ўнг томонда бажарилаётган бўлса, бу жой чап қўлнинг кўрсатгич бармоғи билан, агар чап томонда бажарилаётган бўлса, шу қўлнинг бош бармоғи билан пайпаслаб топилади.
- Дастлаб пастки жағ шох қисмининг олдинги қирраси пайпаслаб топилади, сўнг панжа учи моляр орти чуқурчасига томон силжитилади ва чакка тожи аниқланиб мўлжалга олинади. Панжа шу ҳолатдаушлаб турилади. Шприцни қарама-қарши томондаги премоляр тишлар тўғрисидан йўналтириб, нинанинг учи қанот-пастки жағ бурмаси (plica ptherigomandibularis) ташқи томонига, пастки моляр тишларнинг чайнов юзасидан 0,75—1 см тепароққа, шиллиқ қаватга санчилади. Уни орқага ва ташқарига томон йўналтириб суяккача борилади ҳамда шу ерга 0,5—1 мл анестетик эритма юборилади. Бу билан тил нерви оғриқсизлантирилади. Шундан сўнг шприцнинг қолати марказий курак тишлар тўғрисигача ўзгартирилиб, нинани яна 2 см чукурликкача (пастги жағ шох қисмининг ички томонига параллел қилиб) киритилади ва бу билан пастки альвеоляр нерв етган суяк тарновчаси (sulcus colli mandibulae) соҳасига етиб борилади. Шу ерга 2—3 мл анестетик эритма юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |