- Оғиз ярим очилган ҳолда пастки жағ тишлари ва унинг асоси чап қўл панжалари орасига олинади. Юз терисида энгак тешиги проекцияси аникланади ва нинага оғиз ичидан бажарилгандагидай йўналиш берилиб, унинг учи терига аникланган проекциядан 0,5 см юқоридан ва орқароқцан санчилади. Нинанинг учи суякка теккач кейинги ҳаракатлар оғиз ичидан бажарилган усулдан фарқ қилмайди.
Маҳаллий оғриқсизлантиришда учрайдиган асоратлар. - Маҳаллий оғриқсизлантиришда учраш эҳтимоли бўлган асоратлар умумий ва маҳаллий тавсифга эга бўлиши мумкин. Умумий асоратлар оғриқсизлантириш пайтида ва ундан кейин юзага чиқиши мумкин. Буларга анестетиклар билан заҳарланиш аломатлари, қисқа пайтга ҳушдан кетиш (обморок), қон томирлар етишмовчилиги аломатлари (коллапс) ва анафилактик шок киради.
Махаллий асоратлар: - Бундай асоратларга қуйидагилар киради:
- узоқ сакланган ва ноизотоник анестетик эритмалар ишлатилганда учрайдиган инъекциядан кейинги оғрикдар ва шишлар;
- чайнов мушакларига учи қайрилган ниналар билан жароҳат етказилиши ёки инфекция киритилиши натижасида кузатиладиган пастки жағнинг вақтинчалик очилмай қолиши;
- асептика қоидаларига риоя қилмаслик натижасида абсцесс ва флегмоналарнинг пайдо бўлиши;
- инъекция нинасининг тўқима ичида синиб қолиши;
қон томирларга шикаст етказилиши натижасида гематомаларнинг ҳосил бўлиши; - қон томирларга шикаст етказилиши натижасида гематомаларнинг ҳосил бўлиши;
- нерв толаларига жароҳат етказилиши натижасида парестезия, оғриқ, тактил ва ҳарорат сезгиларининг пасайиши;
- мандибуляр анестезияда, нина ўта чуқур киритилганда анестетик эритманинг юз нерви толасига таъсири натижасида юздаги мимик мушакларнинг вақтинчалик фалажи (бундай ҳолат инфраорбитал анестезияни бажарганда юз нервининг лунж ва ёноқ шохлари блокадаси натижасида ҳам рўй бериши мумкин);
- врач хатоси оқибатида анестетик ўрнига бошқа модда эритмасини юбориб қўйиш ҳолати (новшадил ёки этил спирти, хлорид кальций, водород пероксиди
ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН Р А Х М А Т !
Do'stlaringiz bilan baham: |