Тизимларни моделлаштириш назариясининг асосий тушунчалари. Моделларнинг синфланиши. Режа


Download 25.92 Kb.
bet1/6
Sana27.08.2023
Hajmi25.92 Kb.
#1670717
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5 сместр


Тизимларни моделлаштириш назариясининг асосий тушунчалари. Моделларнинг синфланиши.

РЕЖА

  1. Модел ва моделлаштириш тушунчаси

  2. Моделларнинг хоссалари

  3. Моделларнинг турлари

  4. Математик моделлаштириш

  5. Математик моделни қуриш ва унинг босқичлари

  6. Математик моделларни таснифлаш

  7. Аналитик ва экспериментал ёндошув



  1. Модел тушунчаси.

Модел” лотинчадан modulus сўзидан олинган бўлиб нусха, расм, контур деган маънони англатади.
Асл нусханинг ўрнини босувчи (вакили) сифатида ишлатиладиган объект, жараён ёки ҳодисанинг ҳар қандай аналоги (тасвири) модел деб аталади.
Модел-ўрганилаётган объект, ҳодиса ёки жараённинг муҳим хусусиятларини акс эттирувчи янги объект бўлиб, асл нусханинг баъзи хусусиятларини ўрганишни таъминлайди
Моделлаш – бу А объектни бошқа Б объект билан алмаштиришдир.
Моделлаштириш – инсон фаолиятининг турли соҳаларида, айниқса олинган маълумотларга асосланган самарали қарорларни қабул қилиш жараёнлари характери бўлган лойиҳалаштириш ва бошқариш соҳаларида қўлланилади.
Моделлаштиришдан мақсад – бир-бири ва ташқи муҳит билан ўзаро алоқада бўлган объектлар ҳақидаги маълумотларни олиш, қайта ишлаш, ифодалаш ва улардан фойдаланишдир.
Моделлаштириш мақсадлари орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • муайян объект қандай ташкил этилганлигини тушуниш учун: унинг тузилиши, ички алоқалари, асосий хусусиятлари, ривожланиш қонунлари, ўз-ўзини ривожлантириш ва атроф муҳит билан ўзаро таъсири;

  • объект ёки жараённи бошқаришни ўрганиш, берилган мақсад ва мезонлар билан бошқаришнинг энг яхши усулларини аниқлаш;

  • объектга таъсир кўрсатишнинг белгиланган усуллари ва шаклларини амалга оширишнинг бевосита ва билвосита оқибатларини башорат қилиш.


Download 25.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling