Ўткир ҳошимов наср бўстони изтироб ҳикоялар тошкент Езувчи* нашриёти


Бу ерда кўп қаватли муҳташам бинолар қад кўтарар


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/36
Sana16.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1204542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Otkir Hoshimov. Iztirob 1991 1

Бу ерда кўп қаватли муҳташам бинолар қад кўтарар 
эмиш. Осмонўпар қасрлар... Польшага бир оёғини таш- 
лаб келган отаси қўлтиқтаёгини дўқиллатиб, э, югур- 
ди-я! Райком, райисполком, горисполком...
Ҳамидулла отасининг чўлтоқ оёғини кўп кўрган. 
Чап оёғини... Тиззадан юқориси сақланиб қолган оёқ 
аллақандай ингичка тортиб кетган. Учи тўмтоқ, кўким- 
тир қизгиш рангда. Шимининг поччасини қайириб, 
оқариб кетган эски қайишига қистириб олади-да, ҳак- 
калаб бориб деворга тираб қўйилган қўлтиқтаёғига 
ёпишади. «Резинкаси ейилиб кетибди,— дейди тўнғил- 
лаб.— Бу онангни...аптекада топилса экан!» Ҳассаси- 
ни дўқиллатиб, ҳовлига тушади. «Керак бўлса Москва- 
гача бораман»,— дейди аллакимга дагдаға қилиб.— 
Кўкча мозорида отам ётибди, онам ётибди! Ота-бувам- 
дан қолган уйни бузадиганнинг боши ўнта. Ана, қў- 
лидан келса ремонт қиб берсин! Улигим шу ердан чи- 
қади.— Иккала ҳассатаёғини ерга баравар уради,— 
шу ердан! Исполкомдаги жипириққа гапирсам, без- 
раяди. «Майли, бузадиган ердан жой олинг, уч йилдан 
кейин шу маҳалладан дом берамиз», дейди. Уч йилга- 
ча онангни чорбоғида тураманми? «Бўлмаса, Қурба- 
қаободдан участка олинг»миш. Цурбақаободи ернинг 
киндигида бўлса, тилладан тоғим борми, бир четидаи 
ушатиб иморат қурадиган. Иўқ, Москвага бораман. 
Учинчи Украина фронтининг жанг^шси, Ватан учун 
қон тўккан, «Шуҳрат» ордени кавалери хор бўлди, дей- 
ман. Уйим босиб тушгани йўқ, ремонтиям бошида қол- 
син, бузмасин, дейман. Домини пишириб есин, дейман».
Отасининг елиб-югуришлари шу бўлдики, уйларида 
чироқ ўчиб қолди. Газ келмай қўйди. Маҳалладаги 
ўттиз икки хонадон «дом»га кўчишга рози бўпти. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling