бувиси юпатади: «Неварангиз ҳалидан буён тортқи-
лайди, уйгонмаганингиздан кейин жаҳли чиқди-да,
дадажониси! Невараси «додажониси»га қараб қиқир-
қиқнр кулади»...
— Кечирасиз, синглим, ўтиб кетсам... Раҳмат...
«Бой-бў-ў! Атирга чўмилганми бу хотин, нима бало,
димоғни ёради-я! Бола-чақадан вақт орттириб пардоз
кўнглига сиққани... Э, бизни хотинларни бошидан сув
ўгириб ичсанг арзийди. Уйим-жойим дейди, бола-
чақам дейди... Худодан ҳам ўргилдим, яхши кўрган
бандасидан дардини аямас экан-да! Бугун тағин ноли-
ди: нафасим қисяпти, адаси, ёмгир ёғади шекилли.
Еққани яхши бўлди, шояд нафаси қисгани ўтиб қетса.
Шошма, тагин нима деди, «Раҳматингиз тушимга
кирибди, оёғим совқотиб кетяпти, адамга айтинг, менга
этик олиб берсинлар, деяпти. Боламнинг жони соғми-
кан? »
Хотин кишининг туши тескари бўлади. «Анави
ёқда» юрганида «тушимда ўлиб қопсиз, ўзингизни эҳ-
тиёт қилинг», деб саккиз марта хат ёзган. Раҳматилла-
га нима бўларди. Бақувват, эсли-ҳушли бола... Шуна-
қа дейди-ку, бу... Афғошгстон...»
Раҳматиллани аэропортда кузатаётганида қаттиқ
та
1
”шнлаган. «Ўғлим, сен ақлли йигитсан, опангни ҳоли
ўзингга маълум... Мабодо Афгонистонга тушиб қолсанг,
хатни Термиздан деб ёзавер».
Мана, икки йилки «Термиз»дан хат келади. Хотини
www.ziyouz.com kutubxonasi
хурсанд. Телевизорда Афгонистонни кўрсатса, тавал-
ло қилади: «Адажониси, пешонамиз ярақлаган экан,
яхшиям Раҳматиллангиз Термизда хизмат қиляпти»...
Телевизорни шартта ўчириб қўйсанг, хотининг, қиз-
ларингни кўнглига гап келса... Кўраверай десанг...
Do'stlaringiz bilan baham: |