Тўлов контракт (уч томонлама контракт) асосида мутахассис тайёрлашга
Download 162 Kb.
|
ҚЎҚОН Shartnoma D.I.Mendeleyev (Maktab)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Имзо ____________
II.ЎҚУВЧИЛАР ОТА-ОНАЛАРИ.
2.1- бошланадиган ўқув йилида ўқитиш учун шартнома тўловини белгиланган миқдорини ўз вақтида (ҳар ойнинг биринчи ўн кунлигида) тўлаб бориш (гарчи фарзанди қандайдир сабаб билан дарсларда иштирок этмаса ҳам ойлик тўловларини 100% тўлаш талаб этилади). 2.2- ўқув марказига ўқув марказ Уставида (ҳукумат қарори 2022/2023 ўқув йилидан давлат ўқув марказларида ўқувчилар учун ўқув марказ формаси 19 май кунги, 271-сонли қарори) белгиланган форма билан таъминлаш; 2.3- дарс жараёни учун керак бўладиган асосий ва қўшимча ўқув қуроллари билан тўлиқ таъминлаш ва ўқув марказ учун ортиқча бўлган нарсалар (телефон, аудио плеер, радио, тилло, занжир (сипочка) электорон тасбех ва бошқалар) олиб бермаслик ва олиб юрмаслигини таминлаш. 2.4- ҳар куни белгиланган дарс соатларида “Ўқув марказ”да бўлиши, дарс тугагандан кейин ўз вақтида уйига етиб боришини таъминлаш (шахсан ота-оналар ўзи назорат қилиши шарт); 2.5- ўқувчилар ўқув марказ худудида тиғли, пиротехник воситалари ва инсон саломатлигига шикаст етказиши мумкин бўлган қуроллар (электрашок, пинка, занжир, газбалон ва бошқалар) олиб юрмасликни таъминлаш (бундай ҳолатлар аниқланса, тузилган шартнома бекор қилинади). 2.6- ўқув марказ мулки ва унинг моддий базасига зарар етказмаслик (бундай ҳолат аниқланса, зарар миқдори 100% ота-оналар томонидан қопланади); 2.7- ўқув марказ ички тартиб қоидасига биноан дарсларни рухсатсиз ва огоҳлантиришсиз ота-оналар ўқувчини кунлик дарс машғулотларидан сабабсиз олиб қолмаслик ёки олиб қетмаслик. 2.8- фарзандим ўқув марказ биносида электр энергия манбаларига тегмайди, ёнғин хавфини келтириб чиқарадиган ҳолатларга йўл қўймайди (включатель, розетка, патрон, ҳисоблагич, электр сим носозлиги аниқланса масъул шахсларни огохлантириш). 2.9- фарзандим кўчада, ўқув марказ биносидан ташқаридаги ҳар қандай ҳолатларда, шунингдек, уйидан ўқув марказга келишида, ўқув марказ биносидан чиқишида ва серқатнов йўлдан ўтишда техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилади, ҳушёрликни оширади. Эҳтиёткор бўлишини мен ўзим огохлантириб тураман ва хар қандай ҳолатларда муаммо бўлса, ўзим ва фарзандим жавобгарман. 2.10- ўқувчилар кўп касал бўлиб дарслар қолдирса, доимий натижалари паст чиқса, дарсларга қатнашмаса ўқув марказ дан ҳайдалиши ҳақида биламан. 2.11- фарзандим ўқув марказга шаҳсий уяли телефон олиб келмайди ва гаплашмайди, фарзандим уйда ҳам телефон ишлатмайди, ишлатса ва ижтимоий тармоқлардан (смс, Telegramm, WhatsApp, Facebook, Instagramm, TikTok ва в.к) фойдаланишини ўзим назорат қиламан (ўқувчилар уяли алоқа воситаси олиб келса дарсга кириш олидан ўқув марказ маъмуриятига топириб, кетишида қайтариб олиб кетиши биламан). 2.12- фарзандим сигарет, нос, спиртли ичимликлар ва турли психотроп воситаларини истеъмол қилса ёки ёнидан топиб олинса, ўқув марказдан ҳайдалишини биламан. 2.13- фарзандим ўқувчилар орасида ишқий муносабатда бўлиш ёки ўртакашлик қилиш, ўғирлик, уруш-жанжал (ҳазил), бир-бирини ҳақорат қилиш, лақаб қуйиш мумкун эмаслиги ҳақида фарзандимни огоҳлантириб тураман, акс ҳолда ўқув марказ дан хайдалишига сабаб бўлиши ҳақида огохлантирилдим. 2.14- Фарзандим Менделеев ўқув маркази ходимлари ва ўқитувчиларини хурмат қилиш, гапларини қайтармаслик ва ўқитувчиларнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш (бундай ҳолат аниқланса, тузилган шартнома бекор қилинишини биламан); 2.15- Агар фарзандим уйдан ўқув марказга келиб-кетишда, ўқув марказ артофидаги йўлда, бирор бир муаммо бўлса ёки ўқув марказдан ҳайдалса, уйимдаги ҳар қандай кўнгилсиз воқеаларга фақат ўзим ва фарзандим сабабчи бўламиз, ўқув марказ рахбариятига эътироз қилмайман. Имзо ____________ Download 162 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling