Тортинчоқлик психологияси


- Машқ. “Буюм номидан ўз соҳиби хусусидаги монолог” /30 минут/


Download 445 Kb.
bet23/25
Sana07.01.2023
Hajmi445 Kb.
#1083225
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
tortinchoqlik psixologiyasi

5- Машқ. “Буюм номидан ўз соҳиби хусусидаги монолог” /30 минут/
Мақсад: таҳлилни кучайтириш.
Бажариладиган иш тартиби:
Ҳар бир иштирокчи хоҳлаган бир буюм номидан ўз соҳиби хусусида сўз юритади. Барча гуруҳ аъзолари сўзлаб бўлгандан кейин айтилган фикрлар тўғрисида мунозаралар олиб борилади.


II. Машғулот /ўтказиш вақти: 3 соат/
Тренинг тури: Хулқ-атворни назорат қилишга қаратилгган тренинг.
Тренинг мақсади: Хулқ-атворнинг салбий жиҳатларини бартараф этиш.
Тренинг машғулоти:
1-Машқ. “Зарурий сифатларни уйғотиш ва шакллантириш /30 минут/
Мақсад: Шакллантирувчи машқ. У ёки бу сифатнинг пайдо бўлишига ва шаклланишига таъсир этувчи ички ва ташқи шарт-шароитларни яратиш.
Бажариладиган иш тартиби:
Ўзингизни бўш қўйинг. Чуқур-чуқур нафас олинг. “Хотиржамлик” тушунчасига диққатингизни қаратинг, унинг мазмун-моҳиятини англашга ҳаракат қилиб кўринг.
Англанг. Мазкур сифатни ўзингизда бўлишини кучли хоҳланг.
Жисмоний даражада сокинликка эришинг.
Юзингизнинг барча мушакларини бўшаштиринг. Бир маромда нафас олишга урининг. Юз ифодасига катта эътибор беринг. Мазкур туйғуни ҳис қилган пайтлар ва вазиятларни қайта тасаввур қилиб кўринг. Хотиржамлик сўзини бир неча бор такрорланг. У билан идентификациялашинг.
Сизларнинг ғашингизни келтирган, оромингизни ўғирлаган вазиятларни ҳаёлан тикланг. Бироқ бу сафар Сиз мутлақ сокин ва хотиржам эканингизни тасаввур қилинг.
Кун бўйи мазкур хотиржамликни ўзингизда сақлаб қолишга қатъий аҳд қилинг.
2-Машқ. “Тугалланмаган жумлалар /30 минут/
Мақсад: Ўз хатти-ҳаракатлари манбаини англаш. Толерантликни шакллантириш.
Бажариладиган иш тартиби:
Ҳар бир иштирокчи тренер бошлаб берган жумлани якунлайди:
1-блок.
“Илгари Мен....”
“Мен аслида....”
“Тез орада Мен....”
2-блок.
“Мен ҳеч қачон....”
“Мен хоҳлайману.... бироқ, эплолмасам керак.... Агар ҳақиқатда истасам, унда.....”
Умумий муҳокама.



Download 445 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling