Тошдту электр энергетикаси факультети 173-19 эээ гуруҳи йиғилишининг
Юртимизда ва жаҳонда бўлаётган янгиликлар хусусида мунозара олиб борилди
Download 1.3 Mb.
|
173-19 1-семестр
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъсул
- 10 Б А Ё Н Н О М А С И
- юртнинг бахтиёр фарзандларн
- Манзил: онлайн . Қатнашдилар
2. Юртимизда ва жаҳонда бўлаётган янгиликлар хусусида мунозара олиб борилди.
Қарор қилинди: Мавзуга доир кўриб чиқилган масалалар маълумот сифатида ҳар бир талаба томонидан қабул қилинсин ва тегишли хулосалар чиқарилсин. Маъсул: 173-19 гуруҳ талабалари. Мураббийси: Ниёзов Н.Н. ТошДТУ Электр энергетикаси факультети 173-19 ЭЭЭ гуруҳи йиғилишининг № 10 Б А Ё Н Н О М А С И Тошкент ш. “11” ноябрь 2022 й. Ўтказилган тадбир мавзуси: «Буюк юртнинг бахтиёр фарзандларн». 10 ноябрь - "Бутунжаҳон ёшлар куни"' муносабати билан мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, янги ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар иггифоқи каби ташкилотларнинг ўрни ва ёшларимиздан кутилаётган натижалар хусусида онлайн равишда тушунтириш ишларини олиб бориш.. Манзил: онлайн. Қатнашдилар: Гуруҳнинг 23 нафар талабаси Маърузачилар: Гуруҳ мураббийси Ниёзов Н.Н., гуруҳ сардори Эркинов А.А. Сўзга чиқдилар: 1. Мураббий Ниёзов Н.Н. ёшларнинг онгу тафаккури, уларнинг дунёқараши ўзгариши ва кенгайиши, ёшлар амалга оширилаётган ўзгаришлар уларга нима бераётганини, қандай наф келтираётганини кўриши ва иқрор бўлишига эришиш. Босқичма-босқич ривожланиш йўлини танлагани, демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлини танлаганимиз, демократиянинг асосий принципларини, яъни жамиятимизда халқ иродасининг тўла ҳукм суриши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини қарор топтириш масалалари бугун ҳаётимизда қай даражада ўз аксини топмоқда ва шу талабларга тўлиқ жавоб бериш учун биз яна нималарга эътибор қаратишимиз лозим эканлиги ҳақида тушунчалар берди. Ёшлар байрамининг биринчи кунида Регистон майдони йигит-қизлар билан янада гавжум бўлди. Бу ерда эл суйган хонандалар, ёш санъаткорлар томонидан “Ёшлар жонли ижро тарафдори” лойиҳаси ташкил этилди. “Сиёб” бозорида бўлиб ўтган “Ватанимга дил изҳори” номли акцияда эса Самарқанд новвойлари томонидан пиширилган хушбўй нонлар барчанинг, айниқса, хорижлик сайёҳларнинг диққат-эътиборини тортди. Бундан ташқари, “Ўзбекистонга хизмат қиламан” тадбири Тайлоқ туманида, “Одам савдоси — давр муаммоси” мавзуидаги давра суҳбати Ургут спорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, санъаткорлар билан мулоқотлар Пайариқ туманида уюштирилди. Бу каби қизиқарли тадбирлар вилоят ҳудудларида кенг давом этмоқда. Бугунги кунда болаларни ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг ҳар томонлама соғлом, бахтиёр ўсиб-улғайишлари, таълим олиши, тиббий хизматдан фойдаланиши, истеъдодларини намоён этишлари учун барча қулай имкониятлар яратилган. Энг қувонарлиси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам ушбу шарт-шароитларнинг қонуний асослари мустаҳкамлаб қўйилган. Мамлакатимизда 2008 йил 7 январда "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу ҳужжат миллий қонунчиликда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу қонун орқали БМТ Конвенцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларида назарда тутилган бола ҳуқуқларининг асосий ва қўшимча кафолатлари ҳам мустаҳкамлаб қўйилди. 2.Юртимизда ва жаҳонда бўлаётган янгиликлар тўғрисида суҳбат олиб борилди, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди. Пойтахтимизда аҳоли ҳам, транспорт воситалари ҳам кўпайиб бормоқда. Охирги 10 йилда шаҳарда автомобиллар сони 250 мингтадан 510 мингтага, яъни 2 баравар ошган. Шунга мос равишда транспорт инфратузилмаси ҳам ривожлантирилмоқда. Янги йўллар, кўприклар, ерусти метроси қурилмоқда. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling