Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Download 3.01 Mb.
bet18/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

Пластик силжиш нисбатан юмшоқ пўлатдан ясалган, тезлиги секин, лекин катта юкланиш билан ишлайдиган узатмаларда учрайди. Бунда тиш сиртига тушадиган куч меъёридан катта ишқаланиш кучи ҳосил қилади ва юмшоқ пўлатни деформациялаб, оқувчанлик даражасига олиб боради, оқибатда металл ишқаланиш кучи йўналган тамонга қараб сидирилади.
Тишларнинг емирилиши олдини олиш чоралари асосий масала ҳисобланади.


Маъруза- 8 (2- соат). Тишли узатмалар ғилдирак тишларини мустаҳкамликка эгувчи кучланиш бўйича ҳисоблаш



  1. Цилиндрсимон тўғри тишли ғилдирак тишларини эгилишга ҳисоб-лаш.

  2. Цилиндрсимон қия тишли ғилдирак тишларини эгилишга ҳисоб-лаш ҳусусияти.

  3. Конуссимон ғилдирак тишларини эгилишга ҳисоблаш.

1. Узатмаларни лойиҳалашда ғилдирак тишларини эгилишдаги кучланишга чидамлилигини аниқлаш асосий ҳисоблардан биридир. Бунда қуйидаги соддалаштиришлар киритилади (8.1 –расм):


а) тишга таъсир этувчи куч унинг учига қўйилган бўлиб, xаракат фақат битта тиш тиш воситасида узатилади деб олинади;
б) ишқаланиш кучи кам таъсир кўрсатганлиги учун ҳисобга олинмайди;
в) тиш консолли балка деб қаралади.



  • 8.1 – расм.


Маълумки, ғилдиракнинг илашишида тишларга таъсир этадиган асосий куч - Fn бўлиб, у илашиш чизиғи бўйича тишларнинг сиртига тик йўналади (8.1-расм). Ҳисобни осонлаштириш учун бу куч илашиш қутбига кўчирилиб, ташкил этувчи айланма куч - Ft , радиал куч - Fr ларга ажратилади. Бу кучлардан тиш асосида ҳосил бўладиган эгувчи кучланишнинг умумий қиймати қуйидагича бўлади:
σF = σэг – σc , (8.1)
бу ерда σэг –эгувчи моментдан ҳосил бўладиган кучланиш;
σc -радиал кучдан ҳосил бўладиган сиқувчи кучланиш.

8.2 - расм

Кучни тиш учига қўйилиш фарази туфайли фарқ пайдо бўлади, яъни умумий куч α = α + Δα бурчак остида таъсир этади (8.2 –расм) унда,


σ эг = Ft ·l / W = 6 Ft · l / ( b · s2 ); (8.2)
σc = Fr l / ( b s ), (8.3)

бу ерда


Ft = F·cos α= Ft ·cos α/ cos α;
Fr = Fn·sin α = Ft · sin α/ cos α;
W = ( b s2 ) / 6 – тиш асосининг қаршилик моменти;
b s – тиш асосининг юзи;
b – тишнинг узунлиги (ёки ғилдирак эни).
Формулалардаги l ва s ларнинг абсолют қийматларини аниқлаш қийин бўлганлиги туфайли, ҳар xил модулли тишларнинг ўxшашлигидан фойдаланиб, улар ўлчамсиз коэффициент билан алмаштирилади:
l’= l / m , s’ = s / m.
Юқоридаги (8.1) формулага (8.2), (8.3) ва l = l’ m, s = s’·m ларни қўйиб, қуйидагича ёзиш мумкин,
σF =[(Ft·KF)/(b m)][(6 l’ / (s’)2)(cosα/ cosα) -sinα/(s’·cosα)]KH,
бу ерда KF – юкланиш коэффициенти, KF = K K· KF ν;

Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling