Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси
Умуман олганда ҳисоблашларда тузатишсиз тайёрланадиган тишли узатма ғилдиракларининг геометрик ўлчамлари модуль орқали қуйидагича ифодаланади
Download 3.01 Mb.
|
Маърузалар-51-соат
Умуман олганда ҳисоблашларда тузатишсиз тайёрланадиган тишли узатма ғилдиракларининг геометрик ўлчамлари модуль орқали қуйидагича ифодаланади:d1 = m z1 ; d2 = m z2, a = d1 / 2 + d2 / 2 = m z1 / 2 + m z2 / 2= 0,5m zc, ha =m; hf= ha + c = 1,25m; h = ha + hf = 2,25m, бу ерда zс -тишларининг умумий сони; c = 0,25m – радиал тирқиш коэффициенти (6.2-расм). 6.2-расм. da = m z + 2ha= m z + 2m = =m ( z + 2 ), da = m z + 2ha= m z + 2m = m ( z + 2 ), Илашиш чизиғининг ишчи қисмини қадамга нисбати қопланиш коэффициентини ифодалайди: εα = qα / Pt . Бошқача қилиб айтганда, қопланиш коэффициенти бир вақтда илашишда бўлган тишлар сонини кўрсатади. Одатда εα = 1,3 бўлиши керак. Бунда илашишнинг 30% давомида икки жуфт тиш илашишда бўлиб, 70% давомида эса бир жуфт тиш илашишда бўлади. Қия тишли узатмаларда тишларга тик кесим бўйича олинган тишнинг шакли, улар орасидаги қадам, яъни модуль тўғри тишли ғилдиракларникига мос келади. Бироқ қия тишли ғилдиракларда тишлар орасидаги масофани (қадамни) хар ҳил кесим бўйича ўлчаш мумкин. Қадамнинг қайси қадам билан ўлчанганлигига қараб, қия тишли ғилдиракнинг геометрик ўлчамлари уч хил қадам ва модуль билан ифодаланади. (6.3 -расм): тишга тик кесим бўйича ўлчанган 6.3 – расм. нормаль қадам- Pn ва модуль- mn, ғилдирак ўқига параллель кесим бўйича ўлчанган қадам- Px ва модуль- mx, ғилдирак ўқига тик кесим бўйи-ча ўлчанган ён қадам-Pt ва модуль- mt. Қия тишли узатманинг ўлчамларини аниқлашда, асосан, ён модулдан, мустаҳкамликка ҳисоблашда эса, нормал модулдан фойдаланилади. Қия тишнинг n - n кесимдаги профили тўғри тишнинг профилига тўғри келади. mt = mn /cosβ, чунки Pt = Pn / cosβ; d = mt z = mn z / cosβ, da = d +2 mt, a = mn zс / 2 cosβ. Қолган геометрик ўлчамлар шунга ўхшаш топилади. Қия тишли ғилдиракларда қопланиш коэффициенти билан кон-такт чизиғи суммар узинлиги орасида қуйидаги муносабат мавжуд: l∑ = bw · εα / cosβ, яъни, бу қия тишли узатмада контакт чизиғи доим тўғри тишлиникидан катта бўлишини кўрсатади, яъни илашишда бўладиган тишлар сони ҳамма вақт баттадан ортиқ бўлади демакдир. Ён қопланиш коэффи-циенти εα <1, бўлганда ҳам ўқ бўйича қопланиш bw >(Pbt tgβ ) таъминланган бўлса, узатмада илашиш узлуксиз давом этади. εβ = bw tgβ / Pbt ≈ bw sinβ / ( π mn ) нисбат ўқ бўйича қопланиш коэффициенти дейилади. (εβ ≥ 1,1 тавсия этилади). Тажриба шуни кўрсатадики, тишлар кўрсатилган контакт чизиғи бўйича ҳамма вақт ҳам тўла тегиб туравермайди. Бу ҳол эътиборга олинганида контакт чизиғининг узунлиги қуйидагича аниқланади: l∑ = ( 0,9...1,0 ) bw εα / cosβ. Кониссимон узатмани чизмадаги асосий геометрик ўлчамларини аниқлашда ҳисобий модуль сифатида тишнинг сиртқи томонидан аниқланган модуль ( тўғри тишли ғилдираклар учун me , айланасимон ғилдираклар учун mte) ишлатилиб, “e” индекси ташқи сиртга мос келади. Конуссимон тишли узатмани асосий геометрик ўлчамлари цилин-рик тишли узатмалардек, бошланғич ёки бўлувчи конус ўлчамлари ёрдамида қуйидагича ифодаланади (6.4 –расм): 6.4 – расм. ғилдирак бўлувчи айланасининг диаметри, de = me z; ғилдирак бўлувчи айланасининг ўртача диаметри, d = mm z; ғилдирак тишининг ташқи сирти тамонидан аниқланган модули, me = mm Re / ( Re - 0,5 bw ); ўртача модуль, mm = me – b·sinδ / z; ташқи конус ясовчисининг узунлиги, Re = de / 2sinδ, бу ерда δ, δa –бошланғич ва охирги конус бурчаклари. 6.4- расмда: R- тишнинг ўрта конус узунлиги; θf , θa –тиш оёғи ва каллагининг бурчаги; hfe , hae -тиш оёғи ва каллагининг баландлиги; dae- ташқи диаметр; b - тишнинг эни. Қолган геометрик параметрлар 6.5 –расмда кўрсатилган. 2. Тишли узатмаларнинг кинематикаси деганда, айланма ва бур-чак тезликлари, узатиш сони ва улар орасидаги муносабат тушинила-ди ва механик узатмалар учун умумий бўлган кинематик тавсифлари-га асосланади. Цилиндрик тишли узатманинг айланма тезлиги: V = ( ω d ) / 2 =( π·n d ) / 60, м/с, бу ерда n -тишли ғилдиракнинг айланишлар сони, айл/мин; 6.5 – расм. ω =2 π n / 60 = π n / 30 –ғилдиракнинг бурчак тезлиги, cек-1; dw -тишли ғилдиракнинг бошланғич диаметри, м. Илашишдаги тишли ғилдиракларни, бошланғич айланадаги нуқта-нинг тезлиги бир хил бўлганини ҳисобга олсак, V = ω1 d1 / 2 = ω2 d2 / 2. Диаметрларни илашиш модули ва тишлар сони орқали ифодала-сак, V = ω1 · m · z1 / 2 = ω2 · m · z2 / 2, у холда бир поғонали кўрилаётган тишли узатмалар учун узатишлар сони илгариги маърузада баён этилганга асосланиб, қуйидагича топилади, U = ω1 / ω2= n1 / n2 = d2 / d1 = z2 / z1. Конуссимон тишли узатмаларда валларнинг ўқлари орасидаги бурчак 90о бўлганда (6.5 –расм) узатиш сони қуйидагича топилиши мумкин: U = tg δ2 = сtg δ1. Конуссимон узатманинг қолган кинематик параметрлари цилиндр-симон узатмадагига ўхшаш йўл билан аниқланади. Download 3.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling