Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Мавзу- III (12 - соат). Тишли узатмалар (ТУ)


Download 3.01 Mb.
bet12/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

Мавзу- III (12 - соат). Тишли узатмалар (ТУ).


Таянч сўзлар:Тишли узатма, цилиндрсимон, конуссимон тишли узатма; шестерня, тишли ғилдирак, тўғри, қия, шеврон тишлар; илашиш, ишқаланиш, эвольвента, глабоид, модул, қопланиш коэффициенти, илашиш бурчаги, конус бурчаги; червякли, гипоид, винтли, рейкали узатмалар; Новиков узатмаси; эгувчи ва контакт кучланиш.
Маъруза- 5 (2 - соат). Тишли узатмалар ҳақида асосий маълумотлар

1. ТУ синфланиши.


2. Афзаллик ва камчиликлари.
3. Тузилиши ва ишлатилиши ҳақида маълумотлар.
1.Техниканинг турли сохаларида фойдалиниладиган машиналар-да тишли узатмалар кенг кўламда ишлатилади. Аниқ асбобсозликда диаметри 1 мм дан кичик бўлган тишли ғилдираклар ишлатилган бир вақтда, оғир машинасозликда диаметри 10 метрга етадиганларини учратиш мумкин.
Тишли узатмалар деб, айланма ҳаракатни бир валдан иккинчи валга ўзаро илашган тишли ғилдираклар воситасида узатувчи механи-змларга айтилади.
Тишли узатмалар қуйидагича синфлаш мумкин.
Ҳаракат узатувчи валларнинг бир-бирига нисбатан жойлашувига қараб:
-ўқлари ўзаро параллель, сиртқи ёки ички томонидан илашган цилиндрсимон тишли ғилдиракли (5.1-расм);

5.1-расм.

- ўқлари ўзаро кесишувчан, конуссимон тишли ғилдиракли (5.2-


расм);
5.2-расм. 5.3-расм. 5.4-расм.

-ўқлари ўзаро айқаш- винтли цилиндрсимон ғилдиракли (5.3-расм), червякли (5.6 – расм) ва гипоид (5.7 – расм) деб аталувчи конуссимон тишли ғилдиракли узатмаларга бўлинади.


Айланма харакатни илгарилама харакатга ўзгартириш учун тишли ғилдирак билан тишли рейкадан иборат рейкали узатмалар (5.4-расм) ишлатилади.
Тишларнинг ғилдирак сиртида жойлашувига қараб: тўғри тишли (5.1-расм а ва 5.2-расм а), қия тишли (5.1-расм б), шеврон (расм 5.1 в), доиравий (конуссимон ғилдиракда 5.2-расм б) турларига, тиш профилининг шаклига кўра эса, эвольвента (Л.Эйлер ихтироси), айлана ёйи (М.Новиков ихтироси, 5.5 – расм) ва циклоида бўйича ишлайдиган турларга бўлинади. Булардан эвольвента профилли тишли ғилдираклар кўпроқ ишлатилади.

5.5 – расм. 5.6 – расм. 5.7 – расм.
2. Тишли узатмалар бошқа турдаги узатмаларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга:
а) 150 м/с гача тезлик билан катта қувват (бир неча минг кВт) узата олади ва узатиш сони бирнеча юзга етади;
б) сиртқи ўлчамлари нисбатан кичик бўлади;
в) таянчларга тушадиган куч унга катта бўлмайди;
г) фойдали иш коэффициенти юқори;
д) узатиш сонига салбий таъсир этадиган сирпаниш ҳодисаси бўлмайди;
е) ишлаши ишончли, чидамлилигии юқори;
ж) турли хил материаллардан тайёрланиши мумкин.
Шу билан бирга тишли узатмалар қуйидаги камчиликларга эга:
а) тайёрланишининг нисбатан мураккаблиги;
б) ишлатилаётган вақтда (айниқса катта тезликда) шовқин чиқариши;
в) зарб билан таъсир этувчи кучларнинг зарари кўпроқ сезилади.
г) узатиш сонининг чегараланганлиги (бир поғанали узатмада Umax = 12,5) .
Бу камчиликларга қарамасдан тишли узатмалар машинасозликда асосий ўрин эгаллайди. Қуйида тишли узатмаларнинг асосий турларини қисқача кўриб ўтамиз.

Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling