Поғанасиз тезликни ўзгартириш, вариаторлар ёки тасмали узатмалар ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкин. Бунга мисол икки ғилдиракдан тузилган фрикцион узатма- оддий вариатор бўлиб, унда биринчи ғилдиракнинг сирти иккинчисининг ён ёғига тегиб харакатла-нади (4.2 – расм). Утакланувчи валнинг харакатини ўзгартириш учун етакловчи биринчи ғилдирак ўз ўқи бўйлаб силжитилади. Агар етакла-нувчи валнинг харакат йўналишини ўзгартириш керак бўлса, биринчи ғилдирак ўқ бўйлаб сурилиб,
4.2– расм.
етакланувчи вал ўқидан чап томонга ўтказилади. Демак, биринчи ғилди-рак ўз ўқи бўйлаб иккинчи ғилдирак четидан ўрта тамонга силжир экан, етакланувчи валнинг тезлиги орта боради. Шундай қилиб, керакли узатиш сони олинади:
Umax= n1 /n2 min = d2 max /d1 , Umin= n1 /n2 max = d2 min / d1 ,
Узатиш сонининг энг катта қийматини энг кичик қийматига нисбати бошқариш даражаси D деб айтилади. Бошқариш даражаси вариатор-ларнинг асосий тавсифларидан бири ҳисобланади. Демак бошқариш даражаси қуйидагича бўлади:
D = Umax / Umin = n1max / n2 min = d2 max / d1 min
Назарий жиҳатдан олганда d1 нинг қиймати (d2min → 0 бўлгани учун) чексиз бўлиши мумкин. Расмда кўрсатилган вариаторнинг фойдали иш коэффициенти кичик бўлсада, тузилиши оддий бўлгани учун улардан кам қувват механизм ва асбобларда кенг кўламда фойдаланилади.
Мустақил назорат учун саволлар
Машиналарда узатмаларни қўллашдан мақсад нима?
Механик узатмалар қандай турларга бўлинади.
Айланма харакат тавсифларига изох беринг.
Механик узатмани асосий тавсифлари.
Буровчи моментларга изох беринг.
Узатиш сони ва узатиш нисбати нима?
Тезликни поғонали ўзгартиришни ўзига хос хусусиятилари.
Тезликни бошқариш даражасига изох беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |