Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Маъруза – 3 (2соат). Юкланиш ва кучланишлар


Download 3.01 Mb.
bet7/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

Маъруза – 3 (2соат). Юкланиш ва кучланишлар





  1. Юкланиш турлари.

  2. Кучланиш турлари.

  3. Жоиз (руҳсат этилган ) кучланишлар, аниқлаш усуллари.

  4. Мустаҳкамликнинг эҳтиёт коэффициенти.

Маълумки, машина узелларини ташкил этувчи аксарият детал-лар харакатда бўлади. Бунда деталларга таъсир этувчи юкланиш ва ундан ҳосил бўладиган кучланиш вақт оралигида ўзгариб туриши мумкин.


1. Умуман олганда юкланишлар қуйидаги турларга бўлинади:
а) Статик юкланиш. Вақт оралиғида юкланишнинг йўналиши ва қиймати ўзгармайди.
б) Динамик юкланиш. Вақт оралигида юкланиш вақт – вақти билан ўзини тебраниш даврига яқин холда бўлади.
в) Зарбли юкланиш. Контактдаги деталларни тезлиги тўсатдан ўзгаради.
г) Ҳисобий юкланиш. Машина деталларини ҳисобини соддалаш-тириш мақсадида, динамик ва зарбли юкланишлар статик юкланишлар билан алмаштирилади. Бу холда ноаниқликни ҳисобга олиш мақсади-да юкланиш каттароқ қиймат билан, яъни юкланиш коэффициентини ҳисобга олган холда қуйидаги кўринишда мослаштирилади:
Px = P · k , Tx = T · k,

бу ерда P – номинал қувват; Tноминал момент; k – юкланиш коэффициенти.


Демак, юкланиш коэффициенти k, динамик ва зарбли юкланиш-ларни ҳисобга олувчи омил бўлиб қолади.
Деталларда ҳосил бўлган кучланишларни тақсимланиш холатига қараб, умумий ва махаллий кучланишларга ажратиш мумкин. Умумий кучланиш бу холда – детални бутун хажми ёки ўлчамининг катта сирти, бўлаги деформацияга учраб, ўз холатини ўзгартиришга харакат қилади. Масалан: детал ташқи куч таъсирида сиқилади, чўзилади, буралади, эгилади ва хоказо. Натижада деталда қуйидаги умумий кучланишлар ҳосил бўлиши мумкин ва улар жоиз кучланишлар билан таққосланганда,
чўзилишдан σч= F / A ≤ [σч] ;
кесилишдан τкес = F / A ≤ [τкес];
буралишдан τбур = T / Wp [τбур];
эгилишдан σэг= M / W ≤ [σэг],
шартлар бажарилиши ёки эҳтиётлик (ҳавфсизлик) коэффициентининг қиймати S ≥ [S] бўлиши керак.
бу ерда: F – ташқи куч (чўзувчи, кесувчи); А кесим юзаси;
Тбуровчи момент; М эгувчи момент;
W; Wр – кесимнинг эгувчи ва буровчи қаршилик моменти;
[σч], [τкес], [τбур], [σэг] -жоиз кучланишлар.

Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling