Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси
Download 3.01 Mb.
|
Маърузалар-51-соат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Г.Герц (H. Herz)
- Жоиз кучланиш
Маҳаллий кучланиш контактдаги (бир-бирига тегиб турувчи) деталларнинг маълум кичик қисмини ёки бўлагини қамраб олади. Маҳаллий кучланишнинг хусусий бир холини контакт кучланиш деб тушиниш мумкин. Контакт кучланиш деталлар контакти вақтида хосил бўлиб, нуқтали (икки шар, шар ва юза), чизиқли (икки параллель цилиндр, цилиндр ва юза) ёки юзали холлари мавжуд. Контакт кучланишлар сиртларни емирилишига, уқаланишига сабаб бўлади.
Контакт кучланишни аниқлашни биринчи бор немис олими Г.Герц (H. Herz) таклиф қилган бўлиб у қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: σH = √ q / ρкел ּ Eкел / 2π ( 1 - μ2) ≤ [σH], бу ерда: q = F/ b - контакт сиртнинг узунлик бирлигига тўғри келган юкланиши, H/мм; Eкел = 2E1 E2 / (E1 + E2 ) - келтирилган эластиклик модули, МПа; -келтирилган эгрилик радиуси, мм; - Пуассон коэффициенти; σH - жоиз контакт кучланиш, МПа. Жоиз кучланиш деганда, маълум юкланиш таъсиридаги деталнинг хавфли кесимида ҳосил бўладиган кучланишнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган ва унинг етарли даражада мустаҳкам бўлишини, хамда талаб этилган вақт ичида бенуқсон ишлашини таъминлайдиган энг катта қиймати тушунилади. Жоиз кучланиш икки усул билан аниқланади: 1) жадвал усули: бу усул қадимдан маълум бўлиб амалда жуда кенг қўлланилади. Бунда махсус лабораторияларда ҳар хил матери-аллардан тайёрланган намуна деталларни синаш йўли билан тузилган жоиз кучланиш қийматлари келтирилган жадваллардан фойдаланади. 2) дифференциал усул, бу усул бўйича, деталга таъсир этувчи кучга ва ишлатилган материалнинг турига қараб, чегаравий кучланиш сифатида мустаҳкамлик чегараси- σчег (мўрт материаллар учун), оқувчанлик чегараси- σок (пластик материаллар учун), ёки толиқиш чегараси- σ-1 (ўзгарувчан юкланиш) олиниши мумкин, яъни: -пластик материаллар учун - [σ] = σоқ / [S]; -мўрт материаллар учун - [σ] = σчег / [S] , бу ерда [S] – мустаҳкамлик эҳтиёт коэффициентинг жоиз қиймати. Мустаҳкамликнинг эҳтиёт коэффициентини дифференциал усулда яъни учта хусусий коэффициентнинг кўпайтмаси сифатида аниқлаш маъқулдир: S = S1 · S 2 · S3 , бу ерда S1 –деталга таъсир этувчи юкланишларнинг хақиқий ва ҳисоблаш учун қабул қилинган қийматлар орасидаги фарқни ҳисобга олувчи коэффициент; S2 –материалнинг бир жинслигини ва деталнинг тайёрлаш технология-сини меёрий ҳужжатга мос келишини ҳисобга олувчи коэффициент; S3 – муҳим деталларнинг мустаҳкамлик эҳтиётини (хавфсизлигини) қўшимча равишда ошириш мақсадида киритиладиган коэффициент. Download 3.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling