Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Download 3.01 Mb.
bet10/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

Узатмалар деб, энергия манбаи билан машинанинг иш бажарувчи қисми оралиқида жойлашиб, уларни ўзаро боғловчи ҳамда харакатни талаб қилингандек ўзгартирадиган механизмларга айтилади.
Машинасозликда механик, электрик, пневматик, ва гидравлик узатмалардан фойдаланади.
2. Машина деталлари курсида механик узатмалар ўрганилиб, бошқалари махсус курсларда ёритилади.
Узатмаларнинг энергия манбаи билан иш бажаручи қисми ўртасида жойлашади ва бунинг сабаблари қуйидагилар:
1) энергия манбаи (масалан: электр двигатели) валининг айланиш сонининг ишчи валнинг айланиш сонидан катталиги;
2) буровчи момент қийматларини узатма валларининг айланиш сони ҳисобига ўзгартириш мумкинлиги;
3) электр двигатель валидаги айланма ҳаракатни илгарилама, тебранма ва бошқа ҳаракатларга айлантириши.
Механик узатмалар ҳаракатни бир валдан бошқа валларга узатиб, асосан икки турга бўлинади:
1) ишқаланиш ҳисобига ишлайдиган узатмалар (фрикцион, тасмали);
2) илашиш ҳисобига ишлайдиган узатмалар (тишли, червякли ва занжирли).
Механик узатмаларни ташкил этувчи асосий деталлар ўзаро туташиб туради (тишли, червякли, фрикцион) ёки эгилувчан бўғин (тасма, занжир) орқали боғланган бўлади.
Бундан ташқари, бу узатмалар валларининг ўзаро жойлашувига қараб, параллель, кесишган ва айқаш турларига, узатиш сонининг ўзгаришига қараб эса, узатиш сони ўзгармас, поғанали ўзгарувчан ва поғанасиз ўзгарувчан турларига бўлинади.
Ишқаланиш ҳисобига ишловчи узамаларнинг асосий деталлари (ғилдирак, шкив ва шу кабилар) силлиқ сиртга, илашиш ҳисобига ишлайиганларда эса (тишли ғилдирак, червяк ва шу кабилар) катта буровчи моментнинг узатилишини таъминлайдиган тишларга эга бўлади.
Узатмаларда харакатни энергия манбаидан қабул қилиб олувчи вални етакловчи вал деб, бу валдан харакатни қабул қилиб иш бажарувчи қисмга узатувчи вални эса етакланувчи вал деб аталади.
Агар узатма бир неча поғанали бўлса, ҳар бир поғананинг энергия манбаи томонидаги биринчи вал иккинчи валга нисбатан етакловчи, иккинчи вал эса поғанадаги етакланувчи вал бўлади.
Узатмаларнинг асосий тавсифлари: валлардаги Р –қувват (Вт), T -буровчи момент (Нм) ва ω – бурчак тезлик (cек-1) ёки n – айланишлар сони (мин-1).
Қўшимча тавсифлари: η - фойдали иш коэффициенти, Ft - айланма куч (H) ва U -узатиш сони.



4.1- расм.


Узатмаларни лойиҳалаш учун уларнинг камида биринчи ва охирги валларининг қуввати ҳамда айланиш сонлари ёки бурчак тезликлари берилган бўлиши керак (4.1- расм).


Валлардаги қувват ва бурчак тезликлар маълум бўлганда улардаги буровчи момент қуйидагича аниқланади.
T = P / ω ёки T = 9550 P / n
Унда узатманинг узатиш сони қуйидагича ифодаланади:
U = n1 / n2 = ω1 / ω2 .
Энергия оқимининг йўналишидан қатъий назар, исталган икки вал бурчак тезликларининг нисбатлари узатиш нисбати дейилади.
U1-2 = n1 / n2 = ω 1 / ω2 ёки U2-1 = n2 / n1 = ω2 / ω1.
Узатиш нисбати умумий тушунча бўлиб, бирдан катта, бирдан кичик ёки бирга тенг бўлиши мумкин. Узатиш сони эса, n1 > n2 бўлгани учун доим бирдан катта бўлади.
Айланиш сони n билан бурчак тезлиги ω орасида қуйидаги боғланиш мавжуд, ω = π n / 30.
Узатманинг фойдали иш коэффициенти қуйидагича аниқланади:
η = P2 / P1 .
Агарда Т2 моментни Т1 моментга бўлсак,
T2 / T1 = ( P2 / ω2 ) / ( P 1 / ω1 )= η · U
келиб чиқади, бундан эса узатиш ниcбати,
U = T2 / T1 · η
бўлади. Шундай қилиб, узатиш сонини қуйидагича ифодалаш мумкин:
U= n1 / n2 = ω1 / ω2 = T2 / ( T1 · η ).
Агар узатма бир неча поғонали бўлса, унинг умумий узатиш сони: U ум = U1· U2 ·…· U0 = U = n1 / n2 ,
бу ерда U1, U2 ва U0 –биринчи, иккинчи ва охирги валларнинг узатиш-лар сони;
Кўп поғанали узатмалар турли турдаги узатмалардан (масалан, тасмали, червякли, тишли ва бошқалар) тузилган бўлиши мумкин.
3. Тезликни поғонали ўзгартиришда, бир оралиқда (диапазонда) ягона бир қийматга эга бўлган тезлик олиш мумкин. Масалан: автомо-билларда тезликни ўзгартиш қутичалари асосан тишли узатмалардан иборат бўлган тишли ғилдирак блокларидан фойдаланилади, яъни бир ўзгармас оралиқда, тезлик миқдори равон ва шовқинсиз узатилади;

Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling