Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Download 3.01 Mb.
bet6/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

5. Иссиққа чидамлилик. Таркибида бир-бири билан ишқаланувчи деталлар бўлган машиналарда қизиш натижасида иссиқликнинг маълум даражада ортиб кетиши қуйидаги салбий холларга олиб келиши мумкин: деталларнинг мустаҳкамлиги камаяди; мойларнинг мойлаш ҳусусияти камаяди, натижада деталларни ейилиши ортиб, машинанинг аниқлиги камаяди. Шунинг учун бундай машина, механизмларни лойиҳалашда уларда ҳосил бўладиган иссиқликнинг меъёридан ортиб кетмаслигини ҳисобга олиш керак, яъни Q < Q1 бўлишига эришмоқ даркор. Бу ерда: Q – машинада ҳосил бўладиган иссиқлик миқдори; Q1 – машинадан ташқарига тарқарилувчи иссиқлик миқдори.
Машиналарнинг қизиши меёридан ортиқ бўлса, махсус совитгичлар ишлатилади.
6. Машиналарни ишончли ишлаши белгиланган вақт мобайинида уларни тўхтаб қолмай ишлашига қараб белгиланади ва машинани лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, ишлатиш ва таъмирлаш даврларида таъминланади. Машиналарни ишончли ишлаш даражаси унинг ишончлилик коэффициенти P(t) билан белгиланади. Масалан, двигателни 100 марта ишга туширилганда 99 мартасида ишлаб кетса
P ( t ) = 99 / 100 = 0,99 бўлади.
Машинанинг ишончлилик коэффициенти ундаги ҳар бир деталнинг ишончлилик коэффициентларининг кўпайтмасига тенг бўлади, яъни:
P ( t )ум = P1 ( t ) ּ P2 ( t ) … Pn ( t ).
Бундан, агар машина таркибида 100 деталь бўлиб, ҳар бир деталнинг Pi ( t ) = 0, 99 бўлса, унда P ( t )ум = 0, 99 100 = 0,37 бўлади.
Машиналарни ишончли ишлаши учун уларни лойиҳалаш жараёнида қуйидагиларга аҳамият бериш даркор:
1) машинада иложи борича кам деталь ишлатилиши, қисмларнинг тузилиши оддий бўлиши ва ҳар бирининг ишончли ишлашини таъминланиши;
2) ишчи юзаларида ҳосил бўладиган кучланиш қийматларини камайтириш;
3) ишқаланувчи юзаларни мойлаш, тегишли мой танлаш;
4) стандарт детал ва узеллардан фойдаланиш;
5) деталларни таъмирлашни яҳши йўлга қўйиш.



Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling