Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Download 3.01 Mb.
bet9/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

Мустақил назорат учун саволлар:





  1. Машина деталлари фанини ўрганишдан мақсад нима ва бу фаннинг вазифалари нимадан иборат?

  1. Машина , узел, деталь орасидаги фарқ нимада?

  2. Машиналарни синфланишига кўра турларига изох беринг.

  3. Умумий қисмларга кирувчи деталь, узелларга таъриф беринг.

  4. Деталларни ишлаш лаёқатини белгиловчи асосий омилларни тавсифланг.

  5. Мустаҳкамлик ва бикрлик шартларига изох беринг.

  6. Ейилишга чидамлилик нима? Ейилиш турлари ва уни ҳисоблаш.

  7. Титрашга чидамлилик ва уни ошириш йўллари.

  8. Иссиққа чидамлилик ҳақида маълумот беринг.

  9. Мустаҳкамликка ҳисоблашда моделлаштириш ва ҳисобий шаклларни ишлатишдан мақсад нима?

  10. Машиналарни ишончли ишлашини таъминлаш учун уларни лойиҳалашда нималарга ахамият бериш керак.

  11. Юкланишлар ва уларни турларини баён этинг.

  12. Умумий ва махаллий кучланишларга таъриф беринг.

  13. Қандай кучланишларни жоиз кучланишлар дейилади?

  14. Жоиз кучланишлар билан мустаҳкамлик эҳтиёт коэффициенти орасидаги муносабатни қандай тушунасиз?

  15. Мустаҳкамлик эҳтиёт коэффициентига таъсир этувчи омилларга изох беринг.

  16. Жоиз кучланишнинг жадвал ва дифференциал усулда аниқлашнинг асосий моҳияти нимада?



Мавзу –II (2-соат). Узатмалар
Таянч сўзлар: Узатмалар, электрик, механик, пневматик, гидрав-лик узатмалар, тишли узатмалар, Илашиш, қувват, момент, Ф.И.К., узатиш сони, тезликни поғонали ва поғонасиз ўзгартириш.


Маъруза -4 (2-соат). Узатмалар. Механик узатмаларга доир умумий тушунчалар

1. Умумий тушинча ва маълумотлар.


2. Механик узатмалар, тавсифлари, синфланиши.
3. Тезликни ўзгартириш усуллари.
1. Умумий тушунчалар. Маълумки, машина ва механизмларни харакатга келтириш учун аввалам бор бирор энергия манбаи (ички ёниш двигатели, буғ машинаси, электр двигатель) бўлиши керак. Кўпинча, энергия манбаи сифатида фойдаланиладиган механизмларни ишлаши машинанинг харакатдаги иш бажарувчи қасмга қўйилган талаб-лардан фарқ қилади. Масалан, автомобилни турган жойидан қўзғатиш вактида унинг ғилдирагидаги буравчи момент катта қийматга эга бўлиши керак. Бунга ғилдиракларнинг айланиш сонини камайтирилиши ҳисобига эришилади. Демак, автомобилнинг нормал харакатини таъминлаш учун маълум айланиш сони билан ишлаб турган двигател-дан фойдаланилган холда, ғилдирок тезлигини бошқариш ва лозим бўлган тақдирда харакат йўналишини ўзгартириш зарурияти туғилади. Кўпчилик электрик двигателларнинг ишлаш тартиби (режими) бир-бири-дан фарқ қилади. Уларни бир-бирига мослаштириш турли узатмалар воситасида амалга оширилади.

Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling