Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси
Мавзу- I ( 6- соат). Кириш. Машина қисмларини ҳисоблаш
Download 3.01 Mb.
|
Маърузалар-51-соат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза- 1 ( 2- соат). Фан тўғрисида умумий маълумотлар
- Бир турдаги деталларга
Мавзу- I ( 6- соат). Кириш. Машина қисмларини ҳисоблаш
ва лойиҳалашга доир умумий масалалар Таянч сўзлар: машина, механизм, деталь, узел, машина қисми, мустаҳкамлик, бикрлик, ейилиш, титраш, иссиққа бардошлик, юкланиш, кучланиш, статик, динамик, зарбли, ҳисобий, жоиз кучланишлар, эҳтиёт коэффициенти, Маъруза- 1 ( 2- соат). Фан тўғрисида умумий маълумотлар Фаннинг мақсад ва вазифалари. Асосий таянч атама ва таърифлар. Деталларга қуйиладиган асосий талаблар. 1. Машинасозлик турли соҳаларни тараққий этиши учун зарур бўлган техникавий база яратади. Хар қандай мамлакатнинг дунёда тутган иқдисодий ўрни кўп жиҳатдан унда машинасозликни қанчалик тараққий этганлиги ва машиналардан унимли фойдаланилишига боғлиқ. Хозирги вақтда машинасозликка алоқадор бўлган ҳарбир ишчи, инженер-техник ходим ҳамда олимларнинг вазифаси замонамиз талабларига тўла жавоб берадиган сифатли, юқори унумли, мустаҳкам ва рақобатбардош машиналарни яратишдан иборат. Табиийки, бундай вазифани юқори малакали мутаҳассисларгина хал қила оладилар. Ана шундай мутахассислар тайёрлашда «Машина деталлари» фани алоҳида ўрин тутади. Бу фаннинг пайдо бўлиш ва ривожланиш тарихи узоқ ўтмишга тақалади. Бунда узоқ ўтмишда ижод қилган буюк олимлар Аристотель, Афлотун, Леонардо-да Винчилар билан бир қаторда Марказий Осиё олимлари, ҳусусан Муҳаммад ал-Фарғоний (механик календарь, бурчак ўлчаш асбоблари), Абу Али ибн Сино (“Ақл мезони” асарида баён қилинган чигир, ричаг, блок ва винтлар), Абу Юсуф ал-Хорозмий (“Илмлар калити” китоби) асарларида машина ва ва унинг қисмлари тўғрисида маълумотлар берилган. Машиналарни ҳисоблаш ва лойиҳалаш фанига Х!Х асрда асос солинган бўлиб, бунда рус олимларидан Ц.А. Вишнеградский ва В.Л. Кирпичевнинг биринчи бор ёзган асарлари диққатга сазовордир. Бу фанни кейиняалик бойитишга рус олимларидан П.К.Худяков, М.А.Саверин, Н.С. Ачеркан, Д.Н. Решетов, ўзбек олимларидан ЎзФА академиклари Ҳ.Ҳ.Усмонхўжаев, Р.Г.Маҳкамов, фан докторлари Ғ.С.Қўзибоев, Ғ.Ш.Зокиров, А. Жўраев, Р.И.Каримов, Ш.Алимуҳамедов ва бошқа кўплаб олимларнинг хизмати бор. Машина деталлари фанига оид рус тилида М.Иванов, Д.Решетов, Н. Ачеркан, П.Дунаев, С.А.Чернавский, ўзбек тилида И.Сулаймонов, Р.Тожибоев ва А.Жўраев, тамонидан нашр қилинган дарслик ва китоблари диққатга сазовордир. Машина деталлари техникавий фан ҳисобланиб, асосан машина қисмларни ҳисоблаш усуллари, қоидалари, меёрларини ва тузилмани яратиш билан шуғулланади. Машина деталларини ўрганишдан асосий мақсад, қисмларни ҳисоблаш усулларини белгилаб, қоида талабларга риоя қилинган ҳолда инженерлик фаолиятини такомиллаштиришдан иборат. Машина деталлари умуминженерлик фани ҳисобланиб, ҳамма машинасозлик институтларида ихтисослаштирилган даражада ёки ҳажми ўзгартирилган ҳолда ўқитилади. Бу фан ўқитишда маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб борилади, ҳамда курс лойиҳаси бажарилади. Машина деб, бир қанча деталлардан тузилган механизмлар (узеллар) мажмуидан ташкил топиб, маълум бир фойдали ишни бажариш учун мўлжалланган воситага айтилади. Хар қандай машина уч гурух механизмдан: харакатлантирувчи, узатувчи ва ижро этувчи қисмлардан (механизмлардан) тузилган бўлади. Бунда узатувчи механизм энергия манбаи билан иш бажарувчи механизмлар орасида жойлашган бўлади. Узел деб, машинанинг айрим бир вазифасини бажариш учун мўлжалланган ва бир неча деталларнинг бирикишидан ташкил топган бўлган қисмига айтилади. Узеллар оддий (масалан: думалаш подшипниклари, муфталар, турили ҳил узатмалар) ва мураккаб (масалан, редукторлар) турларига бўлинади. Детал деб, машинанинг айрим бўлакларга ажралмайдиган қисмига айтилади. (Масалан: гайка, болт, пружина, вал, ғилдирак ва бошқалар). Демак, машина узеллардан, узеллар эса деталлардан тузилган бўлар экан. Турли хил машиналар бир турдаги ва маҳсус қисмлардан (узел ва деталлардан) ташкил топган бўлади. Бир турдаги деталларга турли хил машиналарда қўлланадиган қисмлар, маҳсус деталларга эса фақат айрим турдаги машиналарда қўлланадиган деталлар киради. Машина деталлари фани бир турдаги қисмларни, маҳсус ихтисослик фанлари эса маҳсус қисмларни ўрганиш билан шуғулланади. Машиналарни бажарадиган ишига қараб қуйидаги гуруҳларга синфлаш мумкин: Download 3.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling