Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Маъруза 2 (2-соат). Деталларнинг ишлаш лаёқати омиллари ва уни таъминлаш асослари


Download 3.01 Mb.
bet4/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

Маъруза 2 (2-соат). Деталларнинг ишлаш лаёқати омиллари ва уни таъминлаш асослари



  1. Мустаҳкамлик.

  2. Бикрлик.

  3. Ейилишга чидамлилик.

  4. Титрашга чидамлилик.

  5. Иссиққа бардошлик.

  6. Машиналарни ишончли ишлашини таъминлаш асослари.

Деталларнинг ишлаш лаёқати уларнинг ишлаш шароитига нисбатан белгиланади. Масалан, тишли ғилдираклар учун тиш юзасининг мустаҳкамлиги, сирпаниш подшипниклари учун ишчи юзаларининг ейилишга чидамилилиги, болтлар учун мустаҳкамлиги бўлса, валлар учун эса мустаҳкамлик билан бирга бикрлик муҳим шартларидан ҳисобланади.


1. Мустаҳкамлик деб, деталнинг деформацияланиши меъёрида бўлгани ҳолда, унинг маълум вақт синмай ва бенуқсон ишлай олиш хусусиятига айтилади. Янги деталларни лойиҳалашда, аввалам бор, уларнинг мустаҳкам бўлишини таъминлаш зарур.
Деталнинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун унинг хавфли кесимида таъсир этаётган нормал ва уринма кучланишларни топиш ва уни руҳсат (жоиз) этилган қиймати билан солиштириш лозим. Умумий холда, мустаҳкамлик шартини қуйидагича ифодалаш мумкин:
σ  [ σ ]     , (1. 1)
бу ерда σ ва - иш жараёнида хосил бўлган нормал ва уринма кучла-ниш; σ ва  - жоиз этилган нормал ва уринма кучланишлар.
Юқоридаги формуладаги σ ёки куч, момент ва кесим ўлчамлари функцияси сифатида аниқланади. Масалан:
σ = f ( P, T, а, b, c )  [ σ ] . (1.2)
(1.1) формула ёрдамида бажарилган ҳисоб текшириш усулига мансуб. Бу усулни қўллаш учун албатта (1.2) функциядаги а, b, с ўлчамларни билиш лозим. Бунда (1.1) тенгламани қўллаш учун детал ёки тузилмани асосий бўлган ўлчами маълум бўлиши керак. Агарда геометрик ўлчамлар номаълум бўлса, улар тажриба усулига асосланган ҳолда, (1.2) функциянинг ёрдамчи ўлчамларни қийматлари белгиланиб, асосий ўлчам дифференциал усулида топилади. Бу усулни лойиҳа усули дейилади.
2. Бикрлик. Баъзи деталлар, айниқса куч таъсирида ишлайдиган деталлар учун мустаҳкамликнинг ўзи етарли бўлмайди. Масалан, маълум куч ва момент таъсирида айланаётган вал мустаҳкам бўлишига қарамай, жоиз этилгандан ортиқ эгилиши мумкин. Бундай вал ишлатилмаслиги керак, чунки валга ўрнатилган деталлар, масалан, тишли ғилдираклар орасидаги масофа чегараланган бўлади. Вални руҳсат этилгандан ортиқ эгилиши бу деталларнинг мўлжалдан олдин ишдан чиқишига сабаб бўлади. Шунинг учун бундай деталларни мустаҳкамлигидан ташқари, бикрлиги таъминланиши, яъни чизиқли f max ва бурчак φ max силжишлари жоиз қийматидан ошмаслиги керак:
f max   f , φ max  [φ] .
Баъзи деталларнинг хаддан ташқари бикр бўлиши уларнинг чидамлигига салбий таъсир этади. Масалан пўлатдан тайёрланган тишли ғилдирак тишларининг ортиқ даражада бикр бўлиши ишлаш вақтида динамик кучларнинг пайдо бўлишига ва шовқиннинг кучайишига олиб келади. Демак, зарур бўлган ҳолларда деталларнинг маълум даражада мослашувчан бўлиши талаб этилади.

Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling