Червякли узатма валларнинг ўқлари айқаш бўлган холларда ишлатилади (5.6 – расм). Айқашлик бурчагининг қиймати амалда асосан 90 бўлади. Бу узатманинг ишлаш принципи винтли жуфтни-кига ўхшашдир, бироқ, у резьбали вал–червякдан ва тишлари махсус шаклли червяк ғилдирагидан тузилади. Червякли узатма ҳақида батафсил маълумот алоҳида марузада берилади.
Гипоид узатмалар қия тишли конуссимон ғилдираклардан тузил-ган бўлиб, конусларнинг учлари бир жойга келмайди, яъни ўқлар айқаш жойлашади (5.7 – расм). Валлар ўқларининг айланиш бурчаги кўпинча 90о бўлади.
Гипоид узатмаларнинг винтли узатмалардан фарқи, бу узатмалар чизиқли илашиш билан ишлайдиган қилиб тайёрланиши мумкин. Бундан ташқари, бу узатмаларда ҳосил бўладиган сирпаниш тезлиги винтли узатманикидан кичик бўлади. Шунинг учун унга кўпроқ юкланиш беришга имкон беради ва саноатнинг турли сохаларда, хусусан автомобильсозликда ишлатилади. Гипоид узатмаларда махсус мойдан (гипоид мойидан) фойдаланииш тавсия этилади. Бу узатмаларнинг асосий камчилиги, унинг ғилдиракларни тайёрлаш ва йиғишга аниқлик даражасига юқори талаб қўйилади.
Новиков узатмаси кенг тарқалган эвольвентали илашманинг айрим камчиликларидан холи бўлиб нуқтали илашиш билан ишлайди. Бу узатманинг афзаллиги мустахкамлигининг оддий тишли узамани-кидан 1,5…1,7 марта катталиги бўлиб, камчилиги эса юқори даража-даги аниқликда тайёрланишни талаб қилинишидир. Новиков узатмаси ҳақида тўлиқ маълумот М.Н. Ивановнинг дарсликларида ва илмий ишларида кенг ёритилган.
2 .ТУ-нинг кинематикаси.
Техникада эвольвента профилли тишли ғилдираклардан иборат узатмалар кўпроқ қўлланилгани учун қуйида шуларни кўриб ўтамиз.
Одатда, илашишда бўлган бир жуфт ғилдиракдан кичигини (етак-ловчи) шестерня деб, каттасини (етакланувчи) эса тишли ғилдирак деб номланади, ҳамда улар мос равишда 1 ва 2 индекс билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |