Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси
Download 3.01 Mb.
|
Маърузалар-51-соат
3. Цилиндрсимон тўғри тишли узатма ғилдиракларида тишлар ғилдирак ўқига нисбатан параллель (5.1-расм, а), қия тишлида эса маълум бурчак хосил қилган (5.1-расм, б) ҳолда жойлашган бўлади. Қия тишли ғилдиракларнинг бир вақтда илашишда бўладиган тишлар сони, ҳамда контакт чизиғининг узунлиги, тўғри тишли ғилдираклар-никига қараганда ортиқ бўлиб, бу унинг афзаллигига киради. Шунинг учун хам қия тишли ғилдиракка тўғри тишли ғилдиракникидан ортиқ-роқ юкланиш бериш мумкин.
Бундан ташқари, қия тишли ғилдираклардаги тишлар илашишга бир четдан иккинчи четга томон аста-секин киришади. Натижада бу узатма шовқинсиз ва равон ишлайди. Қия тишли узатманинг тўғри тишлиникига нисбатан асосий камчилиги: ишлаб чиқаришни мураккаб-роғлиги, ишлаганда ўқ бўйлаб йўналган кучнинг пайдо бўлишидир. Тишли узатманинг айланма тезлиги V > 3 м/c бўлганда қия (ёки шеврон) тишли ғилдираклардан фойдаланиш тавсия этилади, чунки тўғри тишли ғилдиракларнинг бундай тезлик билан қониқарли ишлаши учун уларнинг тайёрланиш аниқлиги жуда юқори бўлиши керак. Қия тишли ғилдиракларнинг тишлари ҳам тўғри тишни қирқадиган асбоб (масалан, рейка) билан қирқилади. Бунинг учун кесувчи асбоб тишнинг талаб қилинган қиялик бурчаги қандай бўлса, шундай бурчакка қийшай-тириб қўйилади. Демак, тишларга тик кесим бўйича олинган тишниг шакли, улар орасидаги қадам, яъни модуль тўғри тишли ғилдираклар-никига мос келади. Бироқ қия тишли ғилдиракларда тишлар орасидаги масофани (қадамни) хар ҳил кесим бўйича ўлчаш мумкин. Цилиндрсимон узатмаларда η =0,97...0,98 бўлиб, машиналарда кенг қўлланилади. Конуссимон ғилдиракли тишли узатмалардан узатма валлари иҳтиёрий бурчак (кўпинча 90о) остида кесишган ҳолларда фойдалани-лади (5.2–расм). Ғилдирак сиртида тишларни жойлашишига кўра конуссимон ғилираклар тўғри тишли, қия тишли ва айланасимон тишли турларига бўлинади. Конуссимон узатма ғилдиракларини тайёрлаш цилиндрик ғилдиракларни тайёрлашга қараганда мураккаброқ бўлиб, тишларни қирқиш учун махсус асбоб ва дастгоҳлардан фойдаланишга тўғри келади. Бу ғилдираклардан иборат узатмани тегишли аниқликда йиғиш ҳам қийин. Вал ўқларининг ўзаро кесишиви уларнинг таянчларини жойлашти-ришни қийинлаштиради ва ғилдиракларнинг бири фақат бир томон-лама жойлашган таянчга ўрнатилади. Бу ҳол узатманинг ишлашида тишларга таъсир этувчи кучларнинг нотекис тақсимланишига, бу эса қўшимча динамик кучларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, конуссимон узатмаларда вал ўқи бўйлаб йўналган кучнинг қиймати катта бўлиб, бу ҳол таянчларнинг тузилишини мураккаблаш-тиришга олиб келади. Бу камчиликларга қарамай, кесишган валларни ишлатиш зарурати туғилганда конусcимон ғилдиракли тишли узатмалардан кенг фойдаланилади. Конуссимон узатманинг фойдали иш коэффициенти η = 0,95...0,97. Винтли цилиндрсимон узатмаларда валлар айқаш жойлашган бўлиб қия тишли ғилдираклардан тузилган бўлади (5.3-расм). Тишларнинг қиялиги винт чизиғи йўналишида, уларнинг илашиши эса нуқтали бўлади. Бу эса тишлар сиртида ҳосил бўладиган ишқаланиш кучининг катта бўлишига ва тишларнинг нисбатан тез ейилишига олиб келади. Шунинг учун бу узатмаларни катта юкланиш таъсирида ишла-тиш мумкин эмас. Булар винтли узатманинг асосий камчилигидир. Винтли узатма ғилдиракларини иш жараёнида ейилишини камайтириш учун улар турли материаллар қотишмасидан тайёрлана-ди (масалан, тобланган пўлат-бронза, тобланган пўлат-пластмасса). Download 3.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling