1) Машина–двигателлар. Ҳар қандай турдаги энергияни фойдали механикавий ишга айлантириб беради. (Масалан: ички ёниш двигателлари, буғ машиналари, сув, шамол ва электр двигателлари);
2) Ишчи машиналар. Машина – двигателдан олинган механик ишни меҳнат предметининг хусусиятини, шаклини ва холатини ўзгартириш учун фойдаланилади. (Масалан: деталларга механик ишлов берувчи дастгохлар, тўқув, йигирув машиналари ва х.к.);
3) Транспорт машиналари. Одамларни ва юкларни ташиш, кўтариб-тушириш учун ишлатилади (автомобиллар, самолётлар, кемалар, кранлар, лифтлар ва х.к.);
4) Информацион – машиналар. Ахборотни қабул қилиш, йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш учун ишлатилади (информатика ва алоқа соҳларида ишлатиладиган машиналар).
Лойиҳаланаётган машина, механизм ва уларни ташкил этувчи деталлари техникавий шартларида кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак. Лойиҳаланадиган машина ва унинг қисм (узел, детал)ларга қўйиладиган асосий талабларга қуйидагилар киради:
1) айни шароитда ишлаш лаёқатига эга, яъни маълум вақт давомида ўз мустаҳкамлигини тўла сақлаган ҳолда ортиқча таъмирлашни талаб қилмайдиган бўлиши;
2) тўғри, ишончли узоқ вақт ишлаши, фойдаланишда хавфсиз бўлиши;
3) тайёрланиши технологик нуқтаи назаридан қулай ва тежамли, яъни мустаҳкамлигини сақлаган холда ўлчамлари кичик, ихчам, оғирлиги имкони борича енгил, ишатилиши қулай, кўриниши чиройли ва таннархи арзон бўлиши лозим.
Шундай қилиб, машина деталлари фани инженерлик амалиётида кўплаб учрайдиган, деярли ҳамма турдаги машиналар учун умумий бўлган деталлар ва узелларнинг тузилишини ҳамда уларни иқтисодий жиҳатдан тежамли қилиб ҳисоблаш ва лойиҳалаш усулларини ўрганади. Бу фан математика, назарий механика, механизм ва машиналар назарияси, материаллар қаршилиги, металлар технологияси, материалшунослик, метрология (ўзаро алмашинувчанлик), ва чизмачилик каби фанларга асосланади. Шу билан бирга, бу фан машинасозлик ихтисосликларини ўрганувчи махсус фанларнинг асоси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |