Мавзу-VIII (2-соат). Муфталар.
Таянч сўзлар: Муфта; втулкали, фланецли, қаттиқ, эластик, тишли, пружинали, бармоқли муфталар; Сақлагичли (автоматик), илашиш, фрикцион муфталар.
Маъруза- 17 (2-соат). Муфталар
Умумий маълумотлар. Муфталарни тавсифланиши.
Доимий бириктириладиган муфталар.
Бошқариладиган муфталар.
Ўз-ўзини бошқарадиган (автоматик) муфталар.
Муфталар деб, вал, ўқ, стержен, труба ва шу каби деталлар-нинг учларини бир-бирига улаш учун хизмат қиладиган воситаларга айтилади. Муфталар механик, электромагнитли, гидравлик ёки пнев-матик бўлиши мумкин. Машина деталларида фақат валларнинг учини ёки валларга ўрнатилган деталларни бир-бири билан улайдиган ва буровчи моментни узатадиган механик муфталарни ўрганилади. Механик муфталар вазифаси ва тузилишига кўра қуйидаги гурухларга бўлинади (26.1-расм):
26.1-расм. Муфталарни тавсифланиши.
доимий бириктириладиган муфталар қўлланилганда маши-нанинг ишини тўхтатмай туриб, валларни бир–биридан ажратиб бўлмайди.
бошқариладиган муфталар валларни машина ишлаб турганда ўзаро бирлаштириш ёки бир-биридан ажратиш учун хизмат қилади.
3) ўз-ўзини бошқарувчи (автоматик) муфталар машинанинг ишлаш жараёнида талаб қилинган шароит таъминламаганда валларни автоматик равишда бир-биридан ажратади ва талаб қилинган шароит яратилиши билан автоматик равишда яна улайди.
Ҳар бир гурухга кирган муфталар ўз навбатида турларга бўлинади.
2. Доимий бириктирилган муфталар қўзғалмас ва қўзғалувчан бўлиши мумкин. Қўзғалмас муфталар валларни бир-бирига нисбатан силжишга йўл қўймайдиган қилиб бириктиради. Қўзғалувчан муфталар эса валларни турли йўналишда маълум даражада силжишга имкон берадиган қилиб бириктиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |