Қўзғалмас муфталарнинг энг оддийлари, втулкали (26.2-расм) ва фланецли (26.3-расм) муфталардир.
Бу муфталар валнинг диаметри ҳамда узатилаётган буровчи моментга нисбатан танланади:
Tx = k T ≤ [ T ] , (26.1)
бу ерда k–муфтанинг ишлаш шароитини ҳисобга олувчи коэффициент.
Втулкали муфталарда, втулка уланаётган валларнинг учига кирити- лади ва штифт (26.2-а расм), шпонка (26.2-б расм) ёки шлицлар восита -сида қўзғалмас қилиб маҳкамланади.
26.2-расм. Втулкали муфталар.
Бу муфталарнинг тузилиши оддий ва ўлчамлари нисбатан кичик, лекин втулкани ўрнатиш учун вални ўқи бўйлаб силжитишига тўғри келади.
Втулка конструкцион пўлат материалдан тайёрланиб, ўлчамлари: d ≤ 70, D = (1,5…1,8) d, узунлиги L = (2,5…4) d. Муфталариннг мустаҳкамлиги, шпонкали, штифли ёки шлицли бирикмаларнинг чидамлилиги ҳамда втулканинг мустаҳкамлиги билан белгиланади.
Фланецли муфталар (26.3- расм) вал учларига ўрнатилган иккита ярим паллали 1 ва 2 муфтадан иборат бўлиб, улар болтлар ёрдамида маҳкамланади. Бу муфтанинг бир турида (26.5-а расм) болтлар тир-қишли ўрнатилиб, буровчи момент иккала ярим муфтанинг ажратиш сиртларида ҳосил бўладиган ишқаланиш кучи ҳисобига узатилади. Валларнинг ўқдошлиги чапдаги ярим муфтани марказлаштирувчи А буртикка ўнг томондаги ярим муфтанинг тешигига жойлашиши билан таъминланади. Техник хавфсизликни таъминлаш учун Б буртик беркитади.
26.3-расм. Фланецли муфталар.
Фланецли муфтанинг иккинчи турида (26.5-б расм) ярим муфталар бўшлиқсиз ўрнатилаган болтлар ҳисобига марказланиб, буровчи момент, асосан, кесилиш ва эгилишга ишлайдиган болт стерженлари ҳисобига узатилади. Бунда хавфсизлик ўровчи восита- 3 билан таъминланади.
Бу муфталарда болтни маҳкамлаш учун керакли бўлган кучнинг қиймати қуйидагича аниқланади:
T = F f· D0 · z /( 2 S ),
бундан F = 2T S /( f · D0 · z), (26.5)
бу ерда F –болтни маҳкамлаш у чун керакли бўлган кучнинг қиймати;
S = 1,2 ··· 1,5 -хавфсизлик коэффициенти; D0 -болт ўрнатилади-ган айлана диаметри; z -болтлар сони; f = 0,15···0,2– ишқаланиш коэффициенти.
Юқорида кўрилган муфталарнинг тузилиши валларнинг ўқдошли-ги аниқ бўлишини талаб қилади,
Do'stlaringiz bilan baham: |